Саломатлик      Бош саҳифа

Гўзал кўринаман деб, саломатликни қурбон берманг!

Об-ҳавонинг ёмони бўлмайди, нотўғри танланган кийим бўлади, дейди либос дизайнерлари ҳазиллашиб.

Гўзал кўринаман деб, саломатликни қурбон берманг!

Ҳақиқатан ҳам агар кийим-бош тўғри танланса, йил фаслларидаги ноқулайликлар кишига камроқ сезилади. Саломатликка ҳам путур етмайди.

Кислороднинг йўли ёпилса...

Синтетик матодан тикилган, кўзни олувчи либослар эгасидан анчагина тоқат, соғлиққа боғлиқ қурбонлик сўрайди. Улар ўзининг «бегона»лигини ҳар қадамда исботлаб, об-ҳавонинг ноқулай шароитида тери ҳимоясига шошилмайди. Биз нафас олишга қанчалик муҳтож бўлсак, тери учун ҳам кислород шу қадар муҳим. Синтетик мато эса терининг нафас олиш имкониятини чегаралаб қўяди. Кийим ва тери орасида ҳаво айланмай, киши терлай бошлайди. Бу эса турли замбуруғли касалликлар ривожига кенг йўл очади. Иссиқни ўзига тез тортувчи бундай мато аллергик касалликлар авж олишига ҳам замин яратади.

Табиий жун газлама

Табиий жундан тайёрланган газлама организмдаги энергия қувватини ошириши билан бошқа матолардан ажралиб туради. У қанча қалин ва дағал бўлса, ўзида шунча кўп энергия сақлайди — киришувчанлик қобилиятини оширади. Энергия манбаи бўлган бу мато касалликдан энди турган, камқувват кишилар учун кони фойда.

Пахтали либос

Пахтали матодан тикилган либослар тинчлантирувчи ва оромбахш ҳисобланади. Ёзнинг иссиқ палласида қуёшнинг тик нурини энг яхши қайтарувчи ҳам айнан пахтали матодир. Бош кийимдан то пайпоққача пахтали матодан тайёрланган бўлса, саломатлигингизни асраган бўласиз. Синтетик матода микроблар қандай тез ривожланса, пахтада бунинг акси: ҳавони яхши ўтказиб, тери касалликлари билан оғриган беморларга ҳеч бир салбий таъсир кўрсатмайди. Бу мато феъли оғир, ёпиқ характерли кишиларга кўпроқ тавсия қилинади.

Зиғирпоя — энг    яхши ҳимоя

Зиғирпоя (лен) матосини ҳеч иккиланмай, шифокор дейиш мумкин. Компьютер қаршисида узоқ ўтирувчилар ундан тикилган кийимларни иш формаси сифатида қабул қилиши мумкин. Бу мато нурланишни камайтириб, терини тинчлантиради, ўзида салқинликни яхши ушлайди. У ички беҳаловатликни йўқотиб, лоқайдликдан ҳимоялайди. Одамлар гавжум бўладиган жойларга зиғирпоя матосидан тикилган кийим кийиб бориш айни муддао. Дерматологик касалликлар ва астма билан оғриган беморларга эса ундан тикилган чойшаблар тавсия қилинади. Зиғирпоя қишда иситувчи, ёзда салқинлатувчидир. Мутахассислар бу мато билан жиҳозланган уйнинг об-ҳавоси сезиларли даражада пасайишини исботлаган.

Бичимда ҳам гап кўп

Кийим хусусияти фақат матога боғлиқ эмас. Бунда бичимнинг ҳам аҳамияти катта. Ҳозир урф бўлган ҳаддан ташқари тор шимлар — саломатликнинг катта душмани. Болдирдан тос суягигача қаттиқ сиқиб турувчи тор шим қон айланишини, лимфа (одам организмидаги рангсиз суюқлик) ҳаракатини бузади.

Кийимнинг қўшимча безаклари — камар, тақинчоқлар ва тасмаларни, агар улар тор бўлса, икки соатдан ортиқ тақиш мумкин эмас. Белни нозик қилиб кўрсатувчи тасма ўз вазифасини тери, суяк, эт, қон томирларини сиқиш ва улар фаолиятини бузиш ҳисобига бажаради. Бундан ташқари, сиз уларни кийгач, таққач ўзингизни ноқулай ҳис қиласиз ва бу иш унумдорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Айрим аёллар эса ўз гардиробини пошнаси 15 сантиметр бўлган оёқ кийимларсиз тасаввур қилолмайди. Мутахассисларнинг аниқлашича, 5 сантиметрдан баланд пошна варикозга олиб келади: умуртқа поғонасига ортиқча оғирлик тушириб, қадам олишингизни бузади. Айниқса, ўсмир қизларнинг баланд пошнада юришлари ўта хавфли. Учи сиқиб турувчи оёқ кийимлар эса оёқ тирноғини эт ичига ўстиради. Мазол ва замбуруғли касалликларни ривожлантиради.

Либос касаллик ташувчи ҳисобланишини ҳам ёдда сақлаш лозим. Бунда бировнинг кийимини алмаштириб кийиш — у хоҳ устки бўлсин, хоҳ оёқ кийим ё бош кийим — асло мумкин эмас.

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔24

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔47

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔60

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 24    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 47    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 60    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 71    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар