Саломатлик      Бош саҳифа

МЕНИНГИТГА ЙЎЛИҚМАЙ ДЕСАНГИЗ...

— Қизимнинг тинмай боши оғрийди, жуда ҳолсиз. Сўнгги пайтларда бу белгилар мутассил давом этяпти. Бу менингит касаллигиданми? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Ирода МИРҲАМИДОВА,

Самарқанд вилояти

МЕНИНГИТГА ЙЎЛИҚМАЙ ДЕСАНГИЗ...

— Менингит мия пардаларининг яллиғланиши билан кечадиган юқумли касаллик, — дейди пойтахтимизда жойлашган «Сервис НЕЙРО» клиникасининг олий тоифали шифокори, невропатолог ­Абдулбосит ­АНВАРДИНОВ. — Унинг оғир турлари кўпроқ болалик даврида кузатилади. Катта ёшдагиларда кўп учрамайди ва уларда касаллик бироз енгил кечади.

Хасталик келиб чиқишининг асосий сабаби эса эътиборсизликда. Бошни ювиб қуритмасдан салқин ҳавода юриш, албатта, келгусида менингитга йўл очади. Унда тана ҳарорати тўсатдан 40 даражага ошади, кучли бош оғриғи пайдо бўлади, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари кузатилади. Бош орқа тарафга тортилиб, олдинга эгилмайди. Ёш болаларда вақт ўтиши билан ҳушни йўқотиш, комага тушиш ёки тутқаноқ тутиши ҳам кузатилади. Касалликнинг баъзи турларида танага тошма тошади.

Биринчи ёрдам

Бу каби ташқи омиллар кузатилганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Касални уйда қолдириб даволаш мутлақо тақиқланади. Бемор ётган хона дезинфекция қилиниши ва оила аъзолари ҳам шифокор назоратидан ўтиши керак. Агар бу касалликка қўшимча тарзда бирор юқумли хасталик, масалан, грипп, қизамиқ ва шу кабилар қўшилса, жиддий тус олиши мумкин. Шу сабаб менингит ташхиси қўйилган бемор юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилади. Бемор ўз вақтида шифохонага олиб борилса, тезда тузалиб кетади. Агар комага тушган ёки тутқаноқ тутганда келтирилса, даволаш чўзилади. Касалликдан аксарият ҳолатларда ҳеч қандай асорат қолмайди. Лекин бемор шифохонага кеч етказиб келинганида ёки касалликнинг оғир турларида баъзи асоратлар келиб чиқиши мумкин. Булар — сурункали бош оғриғи, инжиқлик ва жиззакилик, мия ички босимининг сурункали тарзда ошиб бориши, паришонхотирлик, хотиранинг заифлашиши кабилар. Касалликка йўлиқмай десангиз, қулоқ, томоқ ва бурун бўшлиғининг яллиғланиши ва йирингли касалликларнинг олдини олиш лозим.  

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔187

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар