Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МЕНИ СЕҲРЛАГАН МЎЪЖИЗА

Ҳар куни ишхонамга, яъни кутубхонага келиб, сеҳрли оламга кириб қолгандек бўламан. Китобларнинг ҳар бири мўъжиза бўлиб кўринади. Китобларга, кутубхонамизга келган мутолаага ташна китобхонларга қараб, болалигимдаги воқеалар эсимга тушаверади.

МЕНИ СЕҲРЛАГАН МЎЪЖИЗА

Мактабимиз ёнида мўъжазгина кутубхона бўларди. Бир куни кутубхонадан халқимизнинг севимли ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг машҳур асарини ўқишга олдим. Асарнинг кўп жойлари мураккаброқ туюлди. Китобни қайтариш муддати яқинлашяпти, мен эса кутубхоначини кўрсам, узоқдан қочиб ўтаман. Кутубхоначи китобни олиб қўймасин дейман, чунки китобда мен мағзини чақолмаган қанча сўзлар бор. Китобни қайта-қайта ўқийман. Асарни ўқиганим сари янги, кутилмаган маънолар пайдо бўлаверади.

Кутубхонадан кунда битта китоб олиб, бир оқшомда ўқиб тугатардим. Ҳозир ўйлаб қарасам, ўша пайтларда мактаб дарсларини тайёрлаш, рўзғор ишларига қарашишга ҳам, китоб ўқишга ҳам улгурардим.

Бир куни мактабимиз кутубхонасидан жуда қизиқарли бадиий асарни уйга олиб келдим. Онам кўрсатиб кетган, бажаришим лозим бўлган уй юмушларини китоб ўқиб бажарардим, лекин китобни тугата олмадим. Ёз фасли бўлгани сабабли кечаси ташқари сўрида ухлардик. Ой нури тушиб турарди, китобдаги воқеаларга шунчалик қизиққанимдан ой нурида китоб ўқишни бошладим. Ҳеч ким халақит бермайди, китобдаги қаҳрамонлар ҳам ўзим эдим гўёки, сеҳрли масканларда сайр қилиб юргандек ҳис қилардим ўзимни.

Китоб ўқишга жуда берилиб кетганимни сезмасдим. Онам тепамга келиб чақирганини ҳам эшитмаганман. Шунда онам: «Ой нурида ҳам китоб ўқийдими? Соатга қара, ҳадемай тонг отади, кўзингни авайласанг бўлмайдими, қизим?», деб жуда қаттиқ койиганди. Лекин онамдан гап эшитишдан қўрқсам ҳам китобга қизиқишим устун келаверган, кечалари яшириб китоб ўқийверардим.

Эҳ онажоним, деб ҳайқиргим келарди. Бу асарни ўқиб, қандай чиройли манзаралар тепасида учиб юрганим, бу дунёда қалби меҳрга тўла одамлар билан суҳбатлашганим, юрак-бағри қонга тўлиб йиғлаган инсонларга қўшилиб йиғлаганларим, кўзингизга қараб ёлғон гапириб, сизга ёмонлик тилайдиган одамлардан нафратланганларим, лекин бир оғиз ҳам гапира олмаганим, жабрдийда инсонларга ёрдам бера олмаганимни сиз қайдан ҳис қиласиз, онажоним, дегим келарди. Яна жим қоламан. Бу туйғулар сизга ҳам танишдир балки, чунки сиз ҳам китобдан бошингизни кўтармаган вақтларингизни биламан. Ўйга толаман: мен фақат ўзим ўқиган асарлар оламида сеҳрланиб қолдим. Яна қанча ўқимаган асарлар, ҳолатини ҳис қилмаган қаҳрамонларим бор.

Менинг кутубхоначилик соҳасида ишлашим ҳам китобларга бўлган телбавор қизиқишим туфайли бўлса керак. Шунинг учун касбимни севиб, китобларнинг сеҳрли оламида қаҳрамонларим билан биргаликда севиб-севилиб, қувончли кунларида шерик бўлиб, қайғули кунларида ҳамдард бўлиб яшаяпман. Ҳақиқатан ҳам китоб менинг ажралмас бўлагим. Дунёни китобсиз тасаввур қилиш қийин. Менинг фикримча, китоб оддийгина мўъжиза эмас. Китоб мўъжизалар мўъжизасидир.

 

Насиба МИРЗАЕВА,

Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонасининг методика-библиография бўлими раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар