Инсон тафаккурининг кенгайиши, сўз бойлиги ошиб, ҳозиржавоб бўлишига, асосан, китоб сабабчи. Унинг яна бир жиҳати шундаки, ўқувчига асардаги қаҳрамонларни ташқи дунё билан солиштириб, одамлар орасидан ўшандайларни излаш имконини беради.
Туғилган куним муносабати билан ажойиб совғаларга эга бўлдим. Яқинларимнинг кўрсатган эътибори сабабли бир қувонган бўлсам, менга берилган туҳфалар китоб эканини кўриб, қувончим икки ҳисса ортди. Китобларнинг ҳар иккиси ҳам ўзига яраша бой мазмунга эга эди. Аввалига Саид Аҳмаднинг «Жимжитлик» романини ўқий бошладим.
Асарни ўқиш жараёнида романдаги Жайронанинг шижоатига қойил қолганим сари, ўзини ишчан ва ишбилармон қилиб кўрсатадиган, аслида маънавий тубан, пасткаш ва тамагир Мирвалига нисбатан кучли нафрат ҳисси қалбимни чулғаб оларди. Азизбекнинг ёш бошига тушган рўзғор ташвишини ўқиётган пайтим, бехосдан «қани эди имконим бўлса-ю, шу болакайга ёрдам беролсам», деган хаёлга ҳам бораман. Айниқса, зиёратга борганда йиғлаб айтган гапларини ўқиб, юрак-бағримда бир изтироб алангаси ёниб кетди. Ёш бўлишига қарамай, шунча қийинчиликларни бошдан ўтказган болага ўз укам, яқин оғайнимдек ачиниб кетдим.
Ёзувчи асарни шунчалик маҳорат билан ёзган эканки, воқеалар худди кўз ўнгимда бўлаётгандек эди. Китобнинг охирги саҳифаларини ўқиганим сайин унинг тугаб бораётганидан тоқатсизланардим, чунки Толибжоннинг ўлимидан ўзига кела олмаётган Жайронанинг изтиробларига шерик бўлиб, «Ёзувчи Толибжонни ҳалок қилиб, Жайронага жабр қилмаганда, яхши бўларди», деган фикр хаёлимдан кетмади.
Асарни ўқиб бўлгач, анча кунгача ўзимга келолмай, ундаги воқеаларни ўйлаб, ўзимча таҳлил қилиб юрдим. Атрофимдаги одамлар орасидан китобдаги қаҳрамонларни изладим. Бирор бир бахтли жуфтликни кўрсам, уларни Толибжон ва Жайронага ўхшатиб, ўзимча тақдири уларникига ўхшамаслигини тилаб қўярдим.
Шу-шу қўлимга қайси китобни олсам, ундан фақат маънавий озиқ олибгина эмас, балки у орқали ўзимдаги камчиликларни ҳам бартараф этишга интилдим. Аслида китоб ўқишдан мақсад ҳам шу эмасми?
Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔284
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил