Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ТАРИХДА БИРИНЧИ МАРТА

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи тўрт жилддан иборат «Ал-Қомус» арабча-ўзбекча қомусий луғатининг биринчи жилдини нашрдан чиқариб, жамоатчиликка тақдим этди.

Китоб академик Неъматуллоҳ ­Иброҳимов таҳрири остида оригинал манбалар асосида тузилган бўлиб, ўзбек китобат тарихида биринчи марта нашрга тайёрланган. Унинг ўлчами, ёзув шакли ва ҳажми ҳар қандай фойдаланувчи учун қулай. Ундан ўқувчи ва талабалар, олим ва изланувчилар, шунингдек, ўзбек тилидаги сўзларнинг синонимлари ҳамда маъно қирраларини ўрганишни истаган ҳар бир киши фойдаланиши мумкин.

— Айрим сўзларни араб тилидан ўзбекчага таржима қилганда нотўғри ўгиришлар кузатилади, — дейди китоб тақдимотида сўзга чиққан шайх Абдулазиз Мансур. — Масалан, араб тилидаги «ибрат» сўзини ўзбекчага «намуна» деб таржима қилиниши тўғри эмас. Аслида «ибрат» «намуна»нинг синоними эмас, антонимидир. Шу каби чалкашликларни бартараф этишда бу каби қомуслар катта аҳамият касб этади.

— Ҳазрат Навоийни тушуниш бугунги кунда анча мураккаблик туғдиряпти, — деди Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов. — Сабаби, биз Навоий тилидан анча узоқлашиб кетдик. Навоий ижодидаги арабий, форсий сўзларнинг таржимасини билмай туриб, унинг бой маънавий меросидан баҳраманд бўла олмаймиз. Шу маънода бу луғат нафақат шарқшунос-арабшунос мутахассислар учун, балки мумтоз асарларимизни ўрганувчилар учун ҳам бебаҳо манба бўлиб хизмат қилади.          

— Илгари луғатларга ҳам мафкура тазйиқи остида ёндашилгани сир эмас, — деди шоир ва таржимон Мирзо Кенжабек. — Бугун шу муаммо барҳам топди. Мазкур луғат ўз ичига юз минг сўз, ибора ва бирикмани қамраб олган. Унинг нашр этилиши халқимиз учун катта туҳфа бўлди.

Академик Неъматуллоҳ Иброҳимовнинг таъкидлашича, шу пайтгача фойдаланиб келинаётган 42 минг сўзли луғатни тузиш учун профессор ­Х.Баранов ўттиз йил вақт сарфлаган бўлса, 100 минг сўзли «Ал-Қомус» луғати устида ёш олимлар беш йил меҳнат қилишган. Диний манбалар, адабиёт, тарих, маданият ва бошқа соҳаларга оид асарлар мутолаасида мазкур қомус асосий очқич вазифасини ўтайди.

Луғат 5 минг нусхада чоп этилган.     

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар