Саломатлик      Бош саҳифа

АҚЛ ТИШИ НЕГА ОҒРИБ ЧИҚАДИ?

— Икки йил аввал ақл тишим чиқа бошлади. Оғриқлар бўлди. Аммо оғриқ ҳозир анча кучайган. Кўпчилик уни олдириб ташларкан. Бу қанчалик тўғри? Олдирмасдан даволашнинг йўллари борми?

Фарида ИБРАГИМОВА

Тошкент шаҳри

АҚЛ ТИШИ НЕГА ОҒРИБ ЧИҚАДИ?

— Ростдан ҳам ақл тишининг ёриб чиқиши кўпинча қаттиқ оғриқ ва яллиғланиш билан бирга кечади, — дейди пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган 33-сон оилавий поликлиникаси олий тоифали стоматологи Тоҳир ТУЛЯКОВ. — Мутахассисларнинг айтишича, бор-йўғи 30 фоиз киши кеч чиқадиган тишдан азият чекмас экан, қолганлар эса унинг оғриғи ва асоратлари билан курашиб келади.

Катта ёшдаги одамнинг оғиз бўшлиғида 32 дона тиши бўлиб, улардан 28 таси балоғат ёшига етгунча ўсиб, шаклланиб бўлади. Қолганлари эса 17-25 ёшда ёки ундан кейинроқ ривожланади. Кеч чиқадиган тишга «ақл тиши», деб ном берилишига ҳам сабаб шу. Чунки одам бу ёшда алоҳида дунёқараш ва феъл-атворга эга бўлади. Айрим ҳолларда тиш милкни ёриб чиқмаслиги ҳам мумкин.

Ақл тиши кўриниши бўйича бошқаларидан фарқланмайди. Ақл тишларининг асосий хусусияти шундаки, уларнинг «ўтмишдоши» — сут тишлари бўлмайди ва бирдан илдизли тиш ўсиб чиқади. Илдизи нотўғри шаклланган ёки бир нечта илдиздан иборат бўлиши ҳам мумкин.

Унинг ривожланиши ва ўсиши ҳар бир кишининг ирсиятига, тиш қаторининг жойлашувига, жағ суяклари шаклига боғлиқ бўлади. Муаммолар кўпинча одам жағ суяги аждодлариникига қараганда кичрайиб бораётгани билан боғлиқ. Яъни, ақл тиши бемалол ёриб чиқиши учун оғиз бўшлиғидаги тишлар сафида жой етишмаётгани сабаб ҳам муаммолар келиб чиқиши мумкин. Натижада, ақл тиши ўсиш учун нотўғри йўналиш танлайди ва қўшни тишлар, милк ва баъзида юз суякларига хавф туғдиради. Ақл тишнинг ёриб чиқиши ва ўсиши узоқ вақт давом этиб, кўпинча оғриқ ва яллиғланиш билан кечади. Бундан ташқари, бу тиш этни ёриб чиқа олмаса, оғиз бўшлиғида нотўғри йўналиш танласа, муаммолар пайдо бўлади. Шунингдек, кариеснинг эрта бошланиши, гигиенага риоя қилинмаслик, перикоронарит, пулпит, периодонтитда ҳам оғриқлар бошланади.

Одатда, ақл тиши безовта қилганлар муаммонинг илдизига эътибор бермай, оғриқни вақтинча қолдиришга шошилади. Лекин бу билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Ақл тиши билан боғлиқ яллиғланиш ва бошқа муаммолар бир қанча хасталикларга, яъни уч шохли асаб неврити, абсцесс, киста, гранулема, остеомиелит — суяк тўқималарининг яллиғланиши, юмшоқ ва мушак тўқималарнинг йиринглашига олиб келиши мумкин.

Стоматологга мурожаат қилинг

Бу тиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганда стоматолог-жарроҳ, стоматолог-терапевт ёрдами лозим бўлади.

Терапевтик даволаш шишни йўқотишга қаратилади ва аналгетиклар, антибиотиклар, антисептик дори-дармонлар қўлланилади. Тишнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда шифокор уни сақлаб қолиш ёки олиб ташлаш кераклигини аниқлайди. Оғриқ ёки яллиғланиш ҳолатида уй шароитида юзга совуқ компресс қўйиш, оғизни доривор ўтлар билан ёки милк яллиғланишини камайтирувчи инфекцияга қарши курашувчи антисептик воситалар билан чайиш, яллиғланишга қарши дорилар ва оғриқ қолдирувчи аналгетиклар қабул қилишни бошлаш керак.

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар