Кекса-ю ёш севиб истеъмол қиладиган шафтоли узоқ умр кўриш рамзи саналади. Таркибида калий, кальций, темир, фосфор, қанд, пектин, сахароза, органик кислота, натрий каби фойдали дармондорилар мавжуд.
Шарбатга тўла эти эса юрак, жигар ва буйрак фаолиятини меъёрлаштириб, ошқозон ярасини даволашга ёрдам беради. Таом ҳазмини яхшилаб, қайт қилишнинг олдини олади. Шафтоли таркибида калий унсури кўп бўлгани сабабли юрак-қон томир тизими хасталигига чалинган беморларга парҳез мева сифатида тавсия этилади.
Шафтоли мағзидан олинадиган ёғдан тиббиёт ва косметологияда кенг фойдаланилади. Юз терисини озиқлантириб, ажинларни йўқотишда яхши наф беради. Айниқса, бу ёғлар уқалаш пайтида ишлатилса, тери остидаги мушакларни юмшатади. Ўрта қулоқнинг сурункали шамоллашида ҳам табиий дори вазифасини ўтайди.
Шарқ табиблари шафтоли барги ва гуллари дамламасини қанд касали, тошмалар, нейродермитда ва қон тўхтатишда ишлатишган. Яна ушбу дамлама бош оғриғи, бод, ошқозон-ичак касалликлари, қандли диабет ва гижжага қарши восита сифатида тавсия этилади. Аёллар касалликлари: мастопатия, миома, эндометриоз кабиларни даволашда шафтоли гуллари ва баргларидан фойдаланилади.
Пишган шафтоли меъда учун яхши бўлиб, иштаҳани очиш хусусиятига эга. Аммо шафтолини овқат устидан ейиш тавсия этилмайди. Пишган шафтоли эти ични юмшатади, хоми эса қотиради.
Шафтоли мевасини қанд касаллигига чалинган кишилар истеъмол қилмагани маъқул. Чунки мева таркибида қанд миқдори кўп.
Дурдона САФАРОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔187
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил