Саломатлик      Бош саҳифа

Шовқин хавфи

«Кейинги пайтларда тадқиқотчилар томонидан атроф-муҳитнинг заҳарли чиқиндилар билан ифлосланиши ва уларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири тез-тез тилга олинмоқда. Бу бир тарафдан тўғри ҳам. Аммо яна бир гап, атроф-муҳитнинг шовқин билан «ифлосланиши», деган тушунчани ҳам зинҳор унутмаслик лозим», дея ёзади «Российская газета».

Шовқин хавфи

Олимларнинг айтишича, баланд шовқин ифлосланган ҳаводан ҳам хавфлироқ экан. Маълумки, аэропортлар ва жуда тирбанд, серқатнов йўллар яқинида яшовчи кишилар юрак касалликлари, инсультдан кўпроқ азият чекади ҳамда аксарият ҳолларда бевақт ўлим юзага келади. Масаланинг эътиборли жиҳати, ҳар 10 децибел шовқин бу ҳолатни 7-17 фоизга оширади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг айтишича, 55 децибел ва ундан юқори товуш частотаси узоқ вақт давомида таъсир қилиб турса, қон босимини ошириши ёки юрак хуружини келтириб чиқариши мумкин экан.

Шовқин ҳадик ҳиссини уйғотади — бу инсон эволюциясининг ажралмас бир механизми. Натижада организмдан адреналин, норадреналин, кортизол каби стресс гормонлари ажралиб чиқади. Бу гормонларнинг юқори даражаси қатор хасталикларни, жумладан, қўзғатилган ичаклар синдроми, бош оғриғи, уйқусизлик, юқори қон босими, бепуштликни келтириб чиқаради.

Корнелль университети тадқиқотчиларининг аниқлашича, очиқ типдаги идораларда меҳнат қиладиган аёллар организмида адреналин миқдори юқори, ишга нисбатан рағбати эса паст бўларкан. Шунингдек, сершовқин муҳитда улғайган болалар ўқиш, тил ўрганиш ва маълумотларни эслаб қолишда бошқа тенгқурларидан анча ортда қолишган. Шовқин, ҳатто семиришга ҳам олиб келади. Швециялик экспертларнинг айтишича, 45 децибелдан бошлаб қўшилувчи ҳар 5 децибел ортиқча вазн хавфини ошириб бораверади.

 

Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔187

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар