— Жағ тишимга пломба қўйдириш учун тиш шифокорига мурожаат қилмоқчиман. Айтишларича, уларнинг турлари кўп экан. Пломбаларнинг қандай турлари бор? Сунъий тиш ва пломбаларга қайси давлатда тайёрланганига қараб баҳо бериладими? Уларнинг қай бири сифатлироқ?
Нозима ҚУРЁЗОВА,
Жиззах вилояти
— Бугунги кунда юртимизда стоматологик материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган, — дейди Тошкент шаҳар 6-сон стоматология поликлиникаси артодонт-стоматологи Қудратилла УБАЙДУЛЛАЕВ. — Стоматологияда ишлатиладиган барча хомашё хориждан келтирилади. Европа мамлакатларида, Япония, АҚШда ишлаб чиқариладиган материаллар МДҲ давлатлариникидан анча сифатли.
Пломбалар цемент, композит ва металл пломбаларга бўлинади. Цемент пломба арзонроқ туради. У тишнинг рангига мос келмайди, мустаҳкамлик даражаси ҳам пастроқ. Металл пломба тишнинг рангига мос келмаслиги мумкин. Бироқ чидамлилиги баланд, улар йигирма йилгача чидаши мумкин.
Гўзал МАТЁҚУБОВА
ёзиб олди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔187
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил