Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ТАЛАБА ТЎПЛАГАН ХАЗИНА

«Охирги бор қачон китоб ўқигансиздеб сўрасангиз, кўпчилик мактаб ё талабалик пайтини ёдга олади. Балки ҳаёт ташвишлари бунга имкон бермаётгандир. Аммо фарзандларимизга кўп китоб ўқиш кераклиги ҳақида қайтаайта гапирсак-да, ўзимиз бунга амал қилмасак, гапимизнинг таъсири бўлармикан? Чунки истаймизми-йўқми, катталар кичиклар учун, ота-оналар фарзандлар учун намуна.

Китоб ўқишни одатий машғулотга айлантириш мумкин. Агар бир кунда бир бет ўқилса, йилига камида 365 бет мутолаа қилинади. Аминманки, шундай кунлар бўладики, бир бет эмас, беш-ўн бет, баъзан ундан ҳам кўп ўқилиши табиий. Секин-аста шу даражага эришасизки, ҳатто, китоб ўқимасангиз, ухлай олмайсиз. Яъни, китоб сизнинг эҳтиёжингизга айланади.

Замондошларимиз орасида «китобидан кўра фильмини кўраман», «китоб билан фильм бир хил», деган фикрлар учраб туради. Аммо ҳамма асар ҳам экранлаштирилганда асарчалик муваффақиятга эриша олмайди. Унда нимадир етишмаётгандек бўлаверади. Буни фақат ўша асарни ўқибгина билиш мумкин. Ана шу нимадир ёзувчининг сўз билан ифодалаган гўзал тасвиридир. Ёзувчи сўз билан қалбимизга кириб келади. Асарни ўқиш мобайнида қаҳрамонлар билан бирга хурсанд бўламиз, ташвишига ҳамдардлик ҳис қиламиз. Бошқа жиҳатдан ижодкор асарни ўз талқини бўйича кўради, инсценировка қилади, тасвирга олади. Лекин ўқувчи мутолаа давомида бошқа талқинларни, ёзувчининг дунёсини кашф қилиши мумкин...

Бу мулоҳазалар «халқимиз китоб ўқимайди», деган хулосага асос бермайди. Бир мисол, турк ёзувчиси Рашод Нури Гюнтекиннинг 2008 йили қайтадан чоп қилинган «Чолиқуши» китобидан бир нечта харид қилдим. Икки-уч кундан кейин яна бордим, бироқ китоб қолмабди. Афсуски, бу китобни бошқа дўконлардан ҳам топа олмадим. Ваҳоланки, у билан бирга савдога қўйилган асарлар ҳалиям турарди...

Мазкур асар 2011 йили яна қайта чоп қилинди. Дўконда бешта қолган экан, совға учун барини олаётганимда сотувчи аёл биттасини қолдиришимни сўради. Чунки бошқалар ҳам қидириб қолишини айтди...

Китобнинг бу қадар бозори чаққон бўлишининг сири нимада? Шуҳратли асар бўлганидами? Ундайликка йўйилса, ҳамма машҳур асарлар таржимаси ҳам бундай муваффақият қозонмайди-ку! Йўқ, бу таржимон Мирзакалон Исмоилийнинг маҳорати, тил жозибадорлиги билан боғлиқ жиҳат.

Драматург Ҳайитмат Расул институтда дарс бераётган кезлари, ўзининг раҳбарлигидаги курсига биринчи бор кирганида талабаларга ҳар ойда иккитадан бадиий китоб харид қилишини тайинлаган экан. Тўрт йилда қирқ саккиз ой. Демак, тўқсон олтита китоб.

Шундан кейин курсдаги талабалардан бири яқинларидан бирор байрам сабаб совғага фақат китоб беришини сўраган ва унинг китоблари тўрт йил давомида тўрт юзтага етган. Натижада, ётоқхонадаги бошқа талабалар унинг кутубхонасидан фойдаланишган.

Назаримда, бу китоб жамғаришнинг жуда яхши усули. Агар ҳар бир киши шу талаба каби иш тутса, орамизда китобсеварлар сони ортишига муносиб ҳисса қўшган бўлади.

Козимхон САЪДУЛЛАЕВ,

Санъатшунос




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔114

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔162

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔293

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 114    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 162    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 293    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 336    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 436    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар