Саломатлик      Бош саҳифа

СУЯККА ЖАРОҲАТ ЕТСА

остеопороз ва остеомиелит хавф солади

Инсон аъзолари ичида суяк энг қаттиқ, шу билан бирга, энг мўрт ҳисобланади. Чунки суякка жароҳат етса, у тузалмас хасталикларга дучор бўлади. Баъзида бу инсоннинг мажруҳ бўлиб қолишига, таянч аъзонинг секин-аста емирилишига олиб келади. Улар ичида энг хавфлиси эса остеопороз, остеомиелит касалликларидир. 

СУЯККА ЖАРОҲАТ ЕТСА

— Остеопороз — суякнинг бўшаши, мўртлашишидир, — дейди пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 26-сон оилавий поликлиникаси олий тоифали хирург-шифокори ­Алишер ­ШОАБДУКАРИМОВ. — Касаллик икки йўл билан, яъни камҳаракатлик ва айрим хасталиклар туфайли келиб чиқади. Инсон қанча кўп ҳаракат қилса, яёв юрса, суяк қаттиқлашиб боради. Ҳозирги кунда техника ривожланиши ҳамда транспорт воситаларидан кўп фойдаланиш оқибатида ҳаракат камайиб, бу суякларнинг мўртлашишига ҳамда остеопороз касаллигининг келиб чиқишига олиб келмоқда. Иккинчиси, турли хасталиклар натижасида беморнинг ойлаб ётиб қолиши, ҳаракатсизлиги сабабли келиб чиқади. Бемор тавсия қилинган дори-дармонларни истеъмол қилгандан сўнг яна ҳаракатсиз қолса, натижада дорилар бориб-бориб баданга сингишдан тўхтайди. Бунинг натижасида эса остеопороз янада кучайиб кетади.

— Остеомиелит остеопороздан нимаси билан фарқ қилади?

— Остеомиелит — суякнинг йиринглаши ёки шамоллашидир. Шу билан остеопороздан фарқ қилади. Остеомиелит келиб чиқишига  совуқда узоқ вақт қолиб кетиш, суякни операция қилиш жараёнида инфекция тушиши, жароҳатларни вақтида даволамаслик сабаб бўлади. Унинг гематоген ва шикастдан кейинги остеомиелит каби турлари мавжуд бўлиб, остеомиелит касаллиги асосан, ёш болаларда кўп учрайди. Касаллик 80-85 фоиз бирламчи жароҳатдан сўнг бошланади. Бунда инфекция қон орқали шикастланган суяк тўқимасида ривожланиши оқибатида касаллик  бошланади. Бу хасталик катта ёшлиларда оғир жароҳат олганда айрим шифокорларнинг тажрибасизлиги оқибатида нотўғри ташхис қўйиши сабабли ривожланиб кетади. Касалликнинг белгилари юқори ҳарорат, безовталик, жароҳат олган жойда қаттиқ оғриқ, шиш, септик ҳолат, алаҳсираш каби белгиларда кўринади.

— Суяк касалликларининг олдини олиш учун нималарга амал қилиш керак?

— Болаликдан тўғри овқатланиш, спорт билан доимий равишда шуғулланиш, уйқудан олдин овқатланмаслик керак. Агар овқатлангандан сўнг ҳаракат қилинмаса, ейилган овқат бора-бора заҳарга айланади.

— Касаллик ирсиятга боғлиқми?

— Остеопороз ҳамда остеомиелит касалликлари ирсий бўлмайди. Аммо остеопороз баъзида бўлиши ҳам мумкин. Бунда суякка инфекция юқиши ёки бирор модда етишмаслиги оқибатида она қорнидаёқ бўшашиши мумкин. Агар бола бу касаллик билан туғилса, суяк мўрт бўлиб қолиб, арзимаган ҳаракат, қоқилиб кетиш натижасида ҳам синиши мумкин.

Остеомиелит тез-тез қайталаниб, одам танасининг бутун аъзоларига ўз таъсирини ўтказади. Бунда бўғимларда, асаб тизимида, қон томир, юрак, буйрак, жигар ва бошқа юмшоқ тўқималарда ўзгаришлар кузатилади. Остеомиелитга учраган найсимон суякларда эса патологик синиш, катта ҳажмда суяк тўқимасининг чириши, суяк дефекти, ёлғон бўғим, суяк тўқимасининг ўсишдан тўхташи ва суяк ҳосил қиладиган бўғимларнинг тикланишида оғир ўзгаришлар пайдо бўлиши мумкин. Агар касаллик вақтида даволанса, асоратларсиз соғайиб кетиши мумкин. Суяк емирилиб, йиринглаш қонга тарқалган бўлса, сезиларли асоратлар қолади. Касаллик комплекс ва жарроҳлик йўли билан даволанади. Остеомиелитдан ортопедик асоратлар қолмаслиги ҳам мумкин.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар