Саломатлик      Бош саҳифа

ТУНДА  КЎПРОҚ  ЭЪТИБОР  ЗАРУР

Кўпчиликни ёш ўтиши билан юздаги ажинлар қийнай бошлайди. Хўш, юз териси майин ва чиройли кўринишга келиши учун уни қандай парваришлаш лозим?

ТУНДА  КЎПРОҚ  ЭЪТИБОР  ЗАРУР

— Юз ҳам худди одамлардек кундузи ҳаракатланиб, тунда дам олади, — дейди пойтахтимиздаги «Леди» гўзаллик салони косметологи ­Шаҳноза РИХСИЕВА. — Шу сабабли юзни толиқтирмаслик учун тунги парваришга алоҳида эътибор бериш зарур.

Уйқуга кетишдан олдин терини тозаламаслик жуда зарарли бўлиб, аллергик ҳолатларга олиб келиши мумкин. Тозаланмаган тери тешикларнинг беркилиб қолиш, шишлар, қизариш ва эрта қариш жараёни каби салбий оқибатларга олиб келади. Тери соғлом бўлиши учун қайсидир маънода пардоз воситаларидан ҳоли равишда «ором» олиши керак.

 Тунда терига намлик ва озиқ зарур. Мушакларни бўшаштирувчи моддалар билан тўйинган ёки бошқа ажралмас таркибий қисмлари мавжуд воситалар тери тўқималарининг нафас олиши ва тикланишига халақит беради. Тунда суртиш учун мўлжалланган косметик воситалар эса тери тўқималари фаолиятини тиклайди.

Кремлардан ташқари, гўзаллик учун энг асосий омил — уйқудир. Шунингдек, пардоз воситалари уйқуга кетишдан бир соат олдин суртилади. Ортиқча крем салбий оқибатга олиб келмаслиги учун у суртилгандан сўнг юзга 10-15 дақиқа салфетка қўйиш мумкин.

Баъзи дерматологларнинг фикрига кўра, 25 ёшгача тунги кремлардан фойдаланишнинг зарурати йўқ. Жуда қуруқ юз соҳибалари кечга яқин қуюқ ва озиқлантирувчи (ёшга қарши фаол моддаларсиз, табиий бирикмалардан таркиб топган) кремлар ёрдамида юзини парваришлаши зарур. Агар юз териси ёғли бўлса, энг яхши парвариш бу — юзни тозалаб, нафас олишига имкон яратиш ва бактерия ёки шамоллаш (воспаление)га қарши воситалардан фойдаланишдир. 27-30 ёшдан кейин эса тунги кремлардан фойдаланиш одатий ҳолга айланиши зарур. Чунки бу ёшда тери ҳужайралари ўзини тиклашга лаёқатсиз бўлади.

Тунги кремларнинг фаол таркибий қисмлари, одатда, кундузгисига нисбатан кучлироқ бўлади. Шунингдек, жуда иссиқ, ҳаво алмашмаган ёки кондиционер ишлаётган хонада тери зўриқади ва ҳужайралар тикланиши жараёни сусаяди. Шундай экан, хонадаги ҳаво алмашиниши (албатта, ойнадан чанг кирмаслиги) ва сифатли ҳамда ўртача баландликдаги ёстиқ ёшлигингиз ва чиройингизни сақлашда ёрдам беради.

Илмий текшириш натижалари шуни кўрсатадики, мириқиб ухлаганда тери ҳужайралари саккиз баробар фаолроқ тақсимланар экан. Уйқу сифати қанча юқори бўлса, терининг қариш жараёни ҳам шунча секинлашади.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔34

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔98

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔188

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар