Саломатлик      Бош саҳифа

БЕМОР КАСАЛЛИГИНИ КЎРА ОЛМАЙДИ

Қизим 3 ойлик бўлди. Шифокорлар унга туғма бўйин қийшиқлиги ташхисини қўйишяпти. Айтинг-чи, бу касаллик қандай омиллар таъсирида пайдо бўлади? Уни даволаш мумкинми?

Нилуфар ОРТИҚОВА,

Ўрта Чирчиқ тумани

БЕМОР КАСАЛЛИГИНИ КЎРА ОЛМАЙДИ

— Туғма мушакли бўйин қийшиқлиги бу — бошнинг ён томонга эгилиб, буралиш ҳолати билан намоён бўлувчи бўйин деформациясидир. Бўйин қийшиқлиги бир томонлама ёки камдан-кам ҳолатда икки томонлама бўлади. У бўйин соҳасидаги қайси тўқима зарарланганига қараб турлича бўлади.         

Туғма остеоген (суякка оид) бўйин қийшиқлиги — туғма ривожланиш нуқсони бўлиб, умуртқа поғонаси бўйин соҳаси умуртқа таналарининг битишиб кетиши натижасида юзага келади.

Дерматоген (терига оид) бўйин қийшиқлиги — бўйин соҳасидаги терида куйиш ёки бошқа жароҳатлар натижасида пайдо бўладиган қўпол чандиқларнинг тортиб қолиши натижасида ривожланади.

Десмоген (бойламга оид) бўйин қийшиқлиги кўпинча бўйин соҳасида яллиғланиш касалликлари оқибатида ривожланади.

Орттирилган мушакли бўйин қийшиқлиги бўйиннинг тери ости мушакларидаги ўзгаришлар, тўш-ўмров-сўрғичсимон мушакнинг сурункали ёки ўткир яллиғланиши (миозит) натижасида пайдо бўлади.

Нейроген (асабга оид) бўйин қийшиқлиги бўйин мушакларининг тонуси ошиши билан боғлиқ.

Бўйин қийшиқлигининг клиник кўриниши ўзига хос бўлиб, бошнинг зарарланган томонга эгилгани ва соғ томонга бурилгани атрофдагиларнинг диққатини ўзига тортади. Тиббиётда шундай тушунча мавжуд: «Бўйин қийшиқлиги касаллигига чалинган бемор ўз касаллиги томонига қарай олмайди». Кўпинча умуртқа поғонасида иккиламчи ўзгаришлар (ён томонга қийшайиши) ва юз тузилишида асимметрия кузатилади.

Чақалоқларда эса 7-10 кунлигида бўйин зарарланган томонида юмалоқ ҳосила (гематома) пайдо бўлиб, бўртиб чиқади. Айнан шу ҳолатга ота-оналар эътибор бериши керак. Кейинчалик бу ҳосила кичрайиб йўқолиб кетади. Лекин бу жойда мушак фибрози ривожланади. Мушакнинг тортилиши ва атрофияси (фаолиятини йўқотиши) зарарланган томоннинг ўсишдан қолишига ва калталанишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, бошнинг шу томонга эгилишига ва юзнинг деформациясига сабаб бўлади.

Чақалоқнинг бош қийшайиши ва бўйин мушагининг тортилишини сезсангиз, зудлик билан шифокор-ортопедга мурожаат қилишингиз зарур. Чунки бу касалликни даволаш чақалоқнинг биринчи ойларидан  бошланиши керак. Шунда кўзланган натижага эришиш мумкин. Даволаниш амбулатор шароитда олиб борилади. Даволовчи гимнастика ва массаж ўтказади. Бу бошнинг фаол тўғриланишига олиб келади. Турли коррекцияловчи бўйинбоғлар (шиналар) ва физиотерапевтик муолажалар шифокор томонидан тавсия этилади ва назорат қилинади. Ўз вақтида эрта даволаниш яхши натижа беради. 

Ота-оналар бемор чақалоғини тўғри парваришлаши лозим. Айниқса, гўдакни хонада тўғри ётқизиш катта аҳамият касб этади. Шундай ҳолат яратиш керакки, чақалоғингиз бошини касалланган томонга буришга мажбур бўлсин, яъни ёруғлик тушадиган дераза, ўйинчоқлари ва ҳатто, онаси касалланган томонидан кўпроқ эмизиши шарт.  

Бемор 2-3 ёшга тўлганда, ҳалиям юз асимметрияси, оғиз ва кўз ёриғининг касалланган томонга турғун қийшайишини жарроҳлик усулида даволаш мумкин. Болада юзнинг қийшайиши 8-10 ёшдан, яъни мактабга чиқиш ёшида ривожланиб, яққол кўзга ташланади. Ота-оналар боласини бундай ҳолатга олиб келмасдан эртароқ даволатиши керак. Чунки юзда кузатилган асимметрия ва нуқсонлар ҳатто жарроҳлик усулида даволагандан кейин ҳам  кўпинча сақланиб қолади. Касаллик қанча эрта аниқланиб, вақтида даволанса, натижа шунча яхши бўлади.

Рустам ШАРОПОВ,

ортопед-травматолог




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар