Саломатлик      Бош саҳифа

ЧОЙ СОЧИНГИЗГА ҲАМ ЁРДАМ БЕРАДИ

Аёлларни жозибадор ва назокатли кўрсатадиган уларнинг узун ва жилокор сочларидир. Бироқ айрим аёлларни соч муаммоси қийнаб қўяди. Єуйида сиз табиий чой ёрдамида сочга қандай жило бериш мумкинлиги ҳақида маслаҳатларни ўқишингиз мумкин.

ЧОЙ СОЧИНГИЗГА ҲАМ ЁРДАМ БЕРАДИ

Ёғли сочлар учун ниқоб. Агар сочингиз ёғли бўлса, кўк чойли дамлама ишлатинг. Бундай дамламага кўк чой, лимон шарбати ва спирт керак бўлади. Чойни қайноқ сувга аччиқ қилиб дамланг. Устидан бир чойқошиқ лимон шарбати ва ярим чойқошиқ спирт аралаштиринг. Кейин бу аралашмани 1 литр илиқ сувга аралаштириб, ҳар сафар сочни ювгандан кейин суюқлик билан чайиб турасиз, бир ҳафтадан кейин сочлардаги ижобий ўзгариш сезилади.

Кучсиз сочлар учун ниқоб. Агар сочингиз кучсиз бўлса, далачой, қичитқи ўт ва аччиқ қора чой дамламаларидан тенг миқдорда олиб, аралаштирасиз-да, илиқ жойда 10 кун сақлайсиз. Ҳар сафар бош ювишдан олдин ушбу аралашмани сочнинг илдизига суртасиз. Бир неча соатдан кейин ювиб ташлайсиз.

Соч тўкилишига қарши дамлама. Сочлар тезроқ ўсиши ва соғлом бўлиши учун қора чой ва розмариндан тайёрланган дамлама ишлатса­нгиз бўлади. Бу дамламани тайёрлаш учун розмарин қўшиб аччиқ қора чой дамлайсиз. Кейин уни ярим соат тиндириб, ичидаги барг ва шамаларни олиб ташланг. Сувини ҳар куни бош ювишдан ярим соат олдин бош терисига суртасиз.

Касал сочлар учун ниқоб. Турли соч турмакларида кимёвий воситаларнинг ишлатилиши ёки кимёвий бўёқлар билан сочни бўягандан сўнг сочлар касалланади. Уларни тиклаш учун ҳафтада камида икки марта  мазкур ниқобдан фойдалансангиз бўлади. Бунинг учун кўк чой, мармарак (шелфей), қичитқи ўт, мойчечак ва жамбил баргларини битта идишга солиб, устидан қайноқ сув қуйинг. Ярим соат иссиқ жойда дамлаб қўйгач, тиндиринг ва бир бўлак қотган нонни аралаштиринг. Бўтқасимон аралашма ҳосил бўлади. Бу ниқобни соч илдизига суриб, бошга елим халта кийиб, устидан сочиқ ўраб оласиз. Икки соатдан кейин сочни шампунь ишлатмасдан илиқ сувда ювиб ташланг.

Гўзал СОЛИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар