Халқ билан      Бош саҳифа

ДЕВОР ЭМАС, КЎПРИК ҚУРАЙЛИК

— Ҳой, қўшнижон, эрталабдан буён эшигингизга мўралайман, кошки бир соянгиз кўринса. Тинчликми ўзи?

ДЕВОР ЭМАС, КЎПРИК ҚУРАЙЛИК

— Ҳа, айланай, бозорга тушиб келдим. Биласиз-ку, бу рўзғорнинг оғзи ташисанг ҳам тўлмайди. Ўзингиз яхшимисиз, суякларингиз енгилми, бола-чақалар дурустми? Келинг, айланай, чойга, набираларни ҳам чақиринг, бозордан қанд-қурс олиб келганман...

Қишлоққа борсам, қишлоқ одамларининг қулоғимга узоқ вақт чалинмаган «айланай», «ўргилай» каби ўзларидек содда, қулоққа мойдек ёқадиган сўзларидан кайфиятим кўтарилади. Ўзлигимни топгандек бўламан. Беихтиёр шаҳар муҳити, ундаги одамлар билан таққослайман.

Қишлоқда қўни-қўшнилар бир-бири билан қариндошдан ҳам яқин бўлишади. Тўйу маъракалар қўшниларсиз ўтмайди. Қиз узатмоқчи ёки ўғил уйлантирмоқчи бўлиб тўй бошлаб қўйган киши, тўй олди, албатта, маҳалладаги ёши улуғ отахону онахонлардан маслаҳат олишади, ёшларга эса тўйда қилиниши керак бўлган хизматлар тақсимланади. Бутун қишлоқ тўйнинг кўнгилдагидек ўтишига ҳисса қўшади. Отамнинг айтишича, қўшничилик муносабатлари айнан шундай кунларда билинар экан.

Яна бир таҳсинга сазовор жиҳати шундаки, улар ҳеч қачон ўзларини бошқалардан устун ёки паст кўрмайди. Қўшнисининг боласи — унинг ҳам боласи. Кези келганда уни ҳам ўз боласидек ювиб-тараб овқат бериб, қорнини тўйғазади. Ҳеч қачон уйингга бор, дея уни ранжитмайди. Қариси бор уйлардан эса одам қадами узилмайди. Кунда кимдир йўқлаб келади.

Меҳмон кутиш ҳам шаҳарникидан фарқ қилади. Ўша куни, албатта, қўшнилар кечда ҳамма ишни саранжомлаб, йўқлаб чиқишади.

— Қизғониш одати қишлоқликларга бегона, — дейди қўшниларимиздан бири Сарвиноз Тўхтаева. — Кимнингдир боғида бирор мева пишса, қўшнилар ҳам худди ўзининг боғи каби бола-бақраси билан бемалол олиб еяверишади. Бунинг учун эгасидан сўраш шарт эмас. Чунки қўшнилар ўртасида «сеники-меники» деган нарса йўқ. Шаҳарда эса тутум бироз бошқача, кўчада пишганлари ер билан битта бўлиб ётса ҳам, ҳаддинг сиғиб бир дона ололмайсан. Уларнинг ҳузурини ер, машиналарнинг баллонлари кўради. Мана шундай исрофгарчиликка ҳамма кўз юмиб ўтиб кетаверади, негадир.

Агар шаҳарда бир кун нонсиз қолиб кетсангиз ёки уйингизга меҳмон келиб қолганда овқат қилишга ёғингиз бўлмаса, қўшнингиздан чиқиб сўролмайсиз. Чунки қўшнингиз сиз билан ёки сиз қўшнингиз билан нари борса, салом-алик қилгансиз, холос. Қишлоқда эса ҳафталаб унсиз, ёғсиз  ёки бир тийинсиз қолиб кетиш фожиа эмас. Сабаби, бемалол суяна оладиган қўшниларингиз бўлади. Шундай вазиятларда ёнингиздаги қўшнингизнинг узоқдаги қариндошингиздан яқин эканига ишонч ҳосил қилгандек бўласиз.

— Болалигимда кечқурунлари дастурхон атрофида ўтирсак, кечки таомни қўшнимизнинг олиб чиққан овқатини ейиш билан бошлардик, — дейди ­Холмурод бобо Чориев. — Оиламиз катта эмасми, ҳар биримизга бир қошиқдан тегарди. Бунинг номини биз ҳамсоя товоқ дердик. Унга кўра, ён қўшнилар тансиқ таом қилганда бир-бирига олиб чиқишарди. Ҳамсоя товоқни бўшатгандан сўнг онам ўзи қилган овқатни сузарди. Ҳамсоямизнинг бўшаган товоғи бизнинг уйда палов ёки бирор бир мазалироқ таом бўлган куни қайтарилар эди. Шу бир коса овқат қўшниларнинг бир-бири билан янада яқинлашишига сабаб бўлган.

Қишлоқдаги уйларга эътибор берганмисиз? Дарвозали уйни санасангиз, бармоғингиз ортиб қолади. Борлари ҳам ланг очиқ туради. Қўшниларни бир кўча ёки бир томорқа ер ажратиб туради, холос. Баланд-баланд деворлар ўрнига мевали, серсоя дарахтлар икки қўшнининг ўртасидаги чегара ҳисобланади.

Шаҳарларда эса бироз бошқача. Уйлар девор-у панжаралар билан ўралган, буни қарангки, баъзи бир хонадонларга ўрнатилган видеокамераларни кўриб, бу ўзи уйми ёки… деб ўйлаб қоласан. Улар нимадан бунча қўрқишади? Наҳотки, одамлар ўртасидаги ишонч кўприги шунчалар ачинарли ҳолатга келиб қолган бўлса?

 — Бугун аксарият одамлар кўприк қуриш ўрнига деворлар қуришмоқда, — дейди кўпни кўрган Хайрулло бобо Ғафуров. — Бунинг сабаби ўша кимсалардаги нафснинг ҳаддан ташқари аланга олиб кетаётганида. Улар фақат ўзим бўлсам, деб қолган. Ҳамма дунё топиш дарди билан ёнмоқда. Мана шу нарса уларнинг кўзларини кўр қилиб, ҳатто ўзларининг ён қўшнисига нисбатан ишончи қолмаяпти. Улар ҳаммадан ҳадиксирайди.

Атрофи тўрт девор билан ўралган бундай салобатли, кўркам уйларни биринчи марта кўрган қишлоқ кишиси йўқки, шундай уйда яшашни ҳавас қилмаса. Лекин бу уйнинг дарвозасидан ҳатлаб ўтиб, икки ёки уч кун яшаса, албатта, ўзининг кенг даласи-ю, меҳрибон қишлоқдошларини соғинади. Чунки бу тўрт деворда бировнинг биров билан иши йўқ. Дарвозадан кирган одам куппа-кундуз куни ҳам, албатта, эшикни қулфлаб юради. Бу уйнинг деворлари-ю, темир дарвозалари меҳр-у муҳаббатнинг киришига йўл қўймаётгандек.

 Жавҳар ТУРСУНОВА




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар