Саломатлик      Бош саҳифа

ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ҚАРШИ ЭЛЕКТРОН ДАСТУР

Диабет билан хасталанган бемор учун энг муҳими ўз-ўзини назорат қилишдир. Одатда, кўпчилик кунлик таомномасининг қандай бўлиши ва қанча миқдорда истеъмол қилиниши кераклигига эътибор қилмайди. Шифокорларнинг таъкидлашича, қандли диабет билан оғриган беморларда углеводларнинг алмашинувида иштирок этадиган инсулин гормони етишмайди.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ҚАРШИ ЭЛЕКТРОН ДАСТУР

— Бундай беморлар мунтазам парҳезда бўлишлари шарт, — дейди қандли диабетга қарши янги электрон дастур муаллифларидан бири ­Ҳилола ҒУЛОМОВА. — Улар парҳез қилиш учун озиқалар таркибидаги углевод миқдорини доимо назорат қилиб бориши лозим. Бундай беморлар учун углевод миқдорини аниқлаш ва меъёрга амал қилиш анча мураккаб.

Биринчи тур қандли диабет, асосан, болаларда учрайди. Бу ўткир турда бемор беҳуш бўлиб қолиши мумкин, кўпчилик бу касаллик қандай пайдо бўлганини билмай қолади. Бола кўп сув ичишни бошлайди, тез-тез мазаси қочади, кўп пешобга чиқади, қорни оғриб, қайт қилади. Шунинг учун ҳам баъзилар уни диарея деб ўйлайди.

Бундай беморларга ёрдам бериш мақсадида янги элек­трон дастур яратилди. Хўш, бу дастур уларга қандай ёрдам беради?

Фойдаланувчи дастурга жинси ва ёши ҳақидаги маълумотни киритади. Сўнгра бу дастур овқатланиш вақтини сўрайди, яъни нонушта, иккинчи нонушта, тушлик, иккинчи тушлик, кечки овқат. Келтирилганларнинг бири танлангач, қабул қилинадиган овқат маҳсулотининг тури киритилади.

Бу дастурнинг бошқа давлатларда ишлаб чиқилган шунга ўхшаш дастурлардан фарқи унга Европа таомлари, ярим-тайёр маҳсулотлардан ташқари, ўзбек миллий ошхонасининг барча турдаги таомлари киритилган. Бола ёки ўсмир қабул қиладиган маҳсулот тури танлангач, дастур автоматик тарзда танланган маҳсулот таркибидаги нон бирлиги ва унга керак бўладиган инсулин миқдорини ҳисоблаб кўрсатади.

Дастур светофор фаолияти тарзида хулоса беришга мўлжалланган. Яъни, танланган маҳсулот тегишли бола ёки ўсмирга ёши, овқатланиш вақти, тавсия этиладиган нон бирликлар миқдорига тўғри келмаса, қизил рангни кўрсатади. Истеъмол қилинган овқатда углевод миқдори тўғри бўлса, яшил ранг пайдо бўлади. Бу дастур фойдаланувчилар учун жуда осон ва тушунарли қилиб яратилган. 

Шунингдек, электрон дастурда кунлик маълумотларни сақлаб қўйиш имкони мавжуд. Бу бемор учун ҳам, шифокорлар учун ҳам қулайликлар яратади. Агар беморда углевод миқдори ошиб, инсулин камайиб кетса, дастурда сақланган кунлик таомилга қараб, ўша заҳоти бунинг сабабини аниқлаш мумкин.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, қандли диабет билан оғриган беморлар учун диабет мактаблари мавжуд. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида бу мактаб ҳафтасига беш кун ишлайди. Дарслар болалар учун алоҳида, катталар учун алоҳида ўтказилади. Бу ерда беморларга касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, беморлар ўзига етарлича эътибор бермаса ва берилган тавсияларга амал қилмаса, қандай оқибатларга олиб келиши, улар танасига инсулин турларидан қайси бири тўғри келиши, нон бирликларни ҳисоблаш кабилар ўргатилади. Бундай маълумотларни эслаб қолишда мазкур дастур уларга ёрдам беради.

Ҳозирги кунда дунёда қандли диабет касаллигида ўзини ўзи назорат қилиш, хасталик ривожланиши ва асоратларининг олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш энг асосий ўринни эгаллайди. Ишлаб чиқарилган электрон дастур ўзини ўзи назорат қилиш учун қулайлик яратади. Бу дастур нафақат қандли диабет билан касалланган кишига, балки соғлом инсонлар учун ҳам тавсия қилинади.

 

Жавҳар  ТУРСУНОВА




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар