Хориж хабарлари      Бош саҳифа

G7: УЛАРНИНГ ҚАРОРИ ҲАҚИҚАТДА ҲАМ ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРАДИМИ?

Ўтган ҳафтада G7 – «Катта еттилик» деб аталувчи мамлакатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.

G7: УЛАРНИНГ ҚАРОРИ ҲАҚИҚАТДА ҲАМ ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРАДИМИ?

Япония мезбонлигида ўтган саммитда Кунчиқар юрт бош вазири Шиндзо Абэ, АҚШ президенти Барак Обама, Франция президенти Франсуа Олланд, Германия канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, Италия ҳукумати раиси Маттео Ренци ҳамда Канада бош вазири Жастин Трюдо иштирок этди.

Олий даражадаги тадбирда, шунингдек, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, Европа кенгаши раиси Дональд Туск, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер, Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард, Жаҳон Банки президенти Жим Ен Ким, Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти раҳбари Анхель Гурриа ва Осиё Тараққиёт банки президенти Такэхико Накао ҳам қатнашди.

Йиғилиш кутилганидек силлиқ эмас, аксинча турли фикрлар ва манфаатлар қарама-қаршилиги остида ўтди, дея хабар тарқатади CNN. Бу бежиз эмас, албатта. Нефть нархининг тушиб кетиши билан боғлиқ жаҳон молиявий инқирози, Европа Иттифоқига тобора чуқур кираётган халқаро терроризм хавфи ҳамда кўлами ошиб бораётган миграция муаммоси ечимида ҳар бир мамлакат ўз манфаатларини илгари суриши табиий.

Иштирокчилар икки кун давомида турли глобал масалаларга бағишланган бешта йиғилиш ўтказди. Одатдагидек, саммит сўнггида Якуний декларация қабул қилинди. Бундан ташқари, терроризм ва коррупцияга қарши кураш, киберхавфсизликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда жамиятда хотин-қизларнинг ролини ошириш тўғрисида алоҳида ҳужжатлар ҳам имзоланди.

Ушбу ҳужжатларнинг туб моҳияти, амалга ошириш истиқболли режаси, бунда аъзо давлатларнинг роли, умуман, саммит натижаси оммавий ахборот воситалари учун ёпиқлигича қолди. Аммо саммит якуни бўйича матбуот анжумани уюштирилди. Саммитда муҳокама қилинган масалаларга давлат раҳбарлари ўз қараши ҳамда келишув хулосасини билдирди. Абэ ва Кэмерон асосий эътиборни кўпроқ иқтисодиётга қаратган бўлса, Олланд халқаро терроризмга қарши курашга урғу берди. Матбуот анжуманида фақат АҚШ президенти иштирок этмади.

Япония аввалбошданоқ саммит кун тартибини жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган асосий муаммоларга қаратиб, уларни бартараф этиш учун иштирокчиларни кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга чақирганди. У кутилаётган молиявий хавф бир мамлакат иқтисодий чегарасидан чиқиб, жаҳон муаммосига айланишидан огоҳлантирган.

Абэ кутилаётган жаҳон иқтисодий буҳрони хавфида Хитойнинг роли катта эканини тан олган. Бир неча ўн йилликдан буён юқори суръатда ўсиб келаётган Хитой иқтисодиётининг ўтган йилдан бошланган пасайиш кўрсаткичи жаҳон иқтисодиётига, албатта, ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Аммо Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард расмий Токионинг иқтисодий башоратларига қўшилмаган.

Саммитда «Катта еттилик» раҳбарлари Япониянинг Европа Иттифоқи билан иқтисодий ҳамкорлиги ва эркин савдо ҳудудини яратиш борасидаги масалани йил охиригача тезлаштириш зарурлиги хусусида келишиб олишди. 2013 йилдан буён давом этаётган бу музокаралар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва автомобиль импортида тарифларни белгилашда ягона келишувга эришилмаётгани сабабли, якунига етмай келяпти.

«Катта еттилик» раҳбарлари коррупцияга қарши кураш борасида алоҳида ҳужжат ва режа имзолашди. Унга кўра, томонлар молиявий оқимларнинг шаффофлигини таъминлаши ва солиқлардан бўйин товлайдиганларга қарши аёвсиз кураш олиб бориши кўзда тутилган.

Саммитда Россия, Украина ва Сурия масаласи муросасиз муҳокамага сабаб бўлди. Айниқса, иштирокчиларнинг Россияга нисбатан бир хил ёндашувда эмаслиги нуфузли анжуманнинг бу борада якдиллигини кузатишга имкон бермади. Мана, учинчи йилдирки, саммит расмий Москва иштирокисиз ўтказилмоқда. Йил бошида Япония бош вазири Шиндзо Абэнинг Сурия масаласида Россия билан мулоқотга киришиш зарурати тўғрисидаги баёнотидан сўнг, сиёсий экспертлар жорий саммитда расмий Москва ҳам ўз талаблари билан чиқишига умид қилишганди. Бироқ бу кутилганидек бўлмади.

Шунингдек, саммит якуний декларациясида муҳожирлик билан боғлиқ инқироз, ядровий қуролсизланиш ва БМТни ислоҳ қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.

Ҳа, дунёнинг етакчи мамлакатлари иштирокидаги ушбу йирик анжуманда қабул қилинган




Ўхшаш мақолалар

Пластик ифлосланишга қарши охирги имконият: БМТда ҳал қилувчи келишув кутилмоқда

Пластик ифлосланишга қарши охирги имконият: БМТда ҳал қилувчи келишув кутилмоқда

🕔14:53, 09.10.2025 ✔34

Ер юзини қамраб олган экологик муаммолар орасида пластик ифлосланиш тобора глобал таҳдидга айланмоқда. БМТ доирасида 2022 йилда бошланган халқаро музокаралар ўз якуний босқичига кирди.

Батафсил
Ўзбекистон –  энг тез  ўсаётган мамлакат сифатида

Ўзбекистон – энг тез ўсаётган мамлакат сифатида

🕔17:49, 23.07.2025 ✔144

Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи томонидан 2025 йил учун эълон қилинган Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон 73 балл билан 62-ўринни эгаллади. Бу мамлакатимизда қарийб 45 фоиз мақсадларга эришилган ёки эришиш жараёнида эканини билдиради.

Батафсил
Ўзбекистонда  чиқиндидан ёқилғи  олиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади

Ўзбекистонда чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади

🕔15:54, 26.06.2025 ✔171

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Саудия Арабистонининг «Vision International Investment» (VIIC) ва Франциянинг «Suez international» компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар