Ёзнинг иссиқ кунларида карсиллаб турган ҳўл мевалар ва салқин ичимликларга эҳтиёж ортади. Уларни истеъмол қилиш ёқимли бўлиши билан бирга, ўта эҳтиёткорликни ҳам талаб қилади. Айниқса, болаларда нотўғри овқатланиш туфайли ич кетиш касаллиги тез-тез учрайди. Бу хасталикнинг асосий сабаблари ва уни даволаш усуллари ҳақида юқумли касалликлар шифокори Муслима ЙЎЛДОШЕВАнинг тавсиялари билан қизиқдик.
— Диарея — юқумли ошқозон-ичак касаллиги бўлиб, микроблар таъсирида юзага келади, — дейди шифокор. — У ичнинг қайта-қайта суюқ келиши, қорин оғриши, кўнгил айниши, қайт қилиш, иситма кўтарилиши билан намоён бўлади.
Сабаби
Бу касалликка камқонлик, рахит, йод танқислиги бор болаларда мойиллик кўпроқ бўлади. Хасталикнинг асосий сабаблари гигиена қоидаларига амал қилмаслик, узоқ муддат сақланган овқатларни истеъмол қилишдир. Касаллик қўзғатувчи микроблар инсон танасига қуйидаги омиллар орқали юқади:
кир-ифлос қўл;
ифлос ўйинчоқлар;
тоза бўлмаган овқат идишлари, шиша ва сўрғичлар;
сифатсиз ёки узоқ вақт туриб қолган овқатлар;
қайнатилмаган сув;
ювилмаган мева-сабзавотларни истеъмол қилиш.
Ич кетишида дарҳол шифокорга мурожаат қилиб даволанилмаса, турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бола организми кўп суюқлик йўқотади ва сувсизланиш, озиқ моддаларнинг етишмовчилиги тана аъзолари фаолиятига ўз салбий таъсирини кўрсатади.
Парҳез
Касалликнинг илк кунлари оз-оздан тез-тез суюқлик ичиш тавсия этилади. Фақат парҳез таом (ёғсиз қайнатма шўрва, товуқ ва тефтелли бульонлар, буғда пишган овқат)лар ейиш мақсадга мувофиқ. Агар бола қайт қилса, эмизиш вақтинча тўхтатилади. Аҳволи бироз енгиллашгач, оз-оздан эмизиш мумкин.
Профилактика
Сут маҳсулотлари, ҳўл мева, сабзавотлар истеъмолида эътиборли бўлинг. Кўчадан киргандан кейин, албатта, қўлни совунлаб ювиш керак. Касалликнинг олдини олиш учун тановул қилаётган маҳсулотларимизнинг яроқлилик муддати ва сифатига эътибор қаратиш лозим. Мева-сабзавотларни яхшилаб ювиб истеъмол қилиш зарур. Кексалар ва болаларга ўта пишиб кетган мевалар тавсия этилмайди. Иссиқ кунларда ҳар хил гўштли таомлар истеъмолида ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Кўп сақланган, ўта ёғли маҳсулотлар жуда хавфли ҳисобланиб, уларни истеъмол қилмаган маъқул.
Янги чиққан меваларни аввал қай даража пишганини билиб, катталарда ҳеч қандай зарарли ҳолатлар келтириб чиқармаса, болаларга оз миқдорда бериш тавсия этилади. Акс ҳолда, илгари истеъмол қилмаган мевалари унга аллергия бериши ёки ич бузилишига олиб келиши мумкин.
Болани 6 ойлик бўлгунга қадар фақат она сути билан парвариш қилиш керак. Унда бола учун зарур озиқ моддалар ва ҳимоя омиллари мавжуд бўлиб, боланинг бақувват ўсишига ёрдам беради.
Матлуба АҲМЕДОВА
ёзиб олди.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил