Булғор қалампири сабзавотлар орасида К витаминига энг бой манбадир. Олимлар ушбу сабзавотни кундалик истеъмолга киритишни тавсия этишяпти.
Булғор қалампири саломатлик ва узоқ умр кечириш учун фойдали бир қатор хусусиятларга эга. Сабзавот таркибидаги В6 ва В9 дармондорилари юрак билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишда муҳим саналади. Ушбу сабзавотни бош оғриғида, артритнинг ривожланишини камайтиришда, турли хавфли ўсимталарнинг олдини олишда истеъмол қилиш тавсия этилади. Яшил булғор қалампири таркибида К витамини кўп бўлса, сариқ ва қизилида бета-каротин моддаси талайгина.
Чекишдан азият чекаётганлар ўз таомномалари таркибига бемалол булғор қалампирини киритса бўлади. Сабаби, бу фойдали сабзавот саратон хасталиги ва эмфиземага чалиниш эҳтимолини камайтиради.
Мутахассисларнинг фикрича, булғор қалампиридаги хушбўй моддалар инсон танасида эндорфин (хурсандчилик гормонлари)нинг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Улар, ўз навбатида, хавотир, безовталик, сиқилиш ҳолатларини камайтиради.
200 грамм булғор қалампири катталарнинг витаминга бўлган кунлик эҳтиёжини таъминлайди. Бундан ташқари, ушбу сабзавот саратон, катаракта ва артрит хасталикларининг олдини олишда асқатади. У тери, тирноқ ва соч гўзаллиги учун жуда фойдали. Булғор қалампири йод, темир, кальций, магний ва калий моддаларига бой.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔34
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔98
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔188
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил