Халқ билан      Бош саҳифа

МАСЛАҲАТЧИ ҚОНУННИ БИЛСА

фуқаро ҳам сарсон бўлмайди

Қуруқ насиҳат билан бирор натижага эришиб бўлмайди. Кимгадир йўл-йўриқ кўрсатиш, маслаҳат бериш учун аввало, билим ва тажриба етарли бўлиши керак. Шундагина бошқаларга таъсир кўрсата олиш мумкин.

МАСЛАҲАТЧИ ҚОНУННИ БИЛСА

Оилаларда ижтимоий барқарор муҳит ҳукмронлиги учун бугун маҳалла фуқаролар йиғинининг масъул ходимлари тинимсиз меҳнат қилмоқда. Ажримларнинг олдини олиш, фарзанд тарбияси, умуман, оиладаги турли муаммоларни бартараф этиш борасида айниқса, маслаҳатчиларнинг амалга ошираётган ишлари эътирофга лойиқ. Аммо...

Баъзи вақтларда маҳалла раиси, маслаҳатчисининг гаплари айтилган жойида қолиб кетаётганига ҳам кўз юмиб бўлмайди. Уларнинг сўзида ҳеч қандай залвор йўқдек...

Инсонга таъсир кўрсатиш масаласи жуда содда формулага асосланади. Биринчи навбатда, масаланинг туб негизидан келиб чиқиб, унинг оқибатларини кўрсатиб бериш ҳар қандай кишини сергак торттиради. Қолаверса, ҳар нарсанинг қонуний асоси мавжуд. Одамларга тўғри тушунтириб бериш учун эса аввало, маслаҳат берувчининг ўзи ундан хабардор бўлиши, асл моҳиятини тушуниб олиши талаб этилади.

 Ҳақли савол туғилади: нима учун оилаларимизда юзага келаётган арзимас масалалар ҳам ажримларга, охир-оқибатда жамиятдаги ўткир муаммоларга олиб келмоқда? Нега улар ўз жойида, маҳаллада ечимини топмаяпти?

Бу саволнинг жавоби яна маҳалла фаолларига бориб тақалади. Уларнинг бугун юртимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан тўла хабардор эмаслиги, фуқаролар билан мулоқотга киришганда ўз фикрини асослаб, тушунтириб бера олмаслигига сабаб эмасми? Қолаверса, олиб борилаётган ислоҳотлар, турли соҳаларда қабул қилинаётган янгидан-янги қонун ҳужжатлари билан аҳолини таништириб бориш аслида маҳалла фаолларининг вазифаси саналмайдими?

Юртимизда маҳалла маслаҳатчиларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловнинг Тошкент вилояти босқичида қатнашиб, хаёлимдан шу каби мулоҳазалар ўтди. Иштирокчилар иккинчи шарт учун берилган ҳуқуқий саволларга жавоб берар экан, ўзларининг бу соҳадан анча йироқ эканини билдириб қўйгани томошабинларнинг ҳам эътиборини тортди. Ўн саккиз иштирокчининг икки-уч нафаридан бўлаги ҳуқуқий йўналишдаги саволларнинг бирортасини шарҳлаб бера олмади. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ўзи бугунги кун сиёсатини тўла тушуниб етмаган маслаҳатчи бирор хонадонга кириб, қандай асосга кўра маслаҳат беради. Юқорида айтганимиздек, унинг ҳавойи гапларининг ҳеч кимга кераги йўқ. Ўз муаммосига жавоб топа олмаган кишининг эса ҳуқуқларини тушунтириб бера оладиган мутахассисни қидириб, юқори ташкилотга йўл олишдан бошқа чораси қолмайди.

Маслаҳатчиларнинг ўзи билан гаплашганимизда, зиммасига ўттиздан ортиқ вазифалар юклатилаётгани, улардан ортиб қўшимча ўқиб-ўрганишга вақт топиш мушкуллигини айтишди. Тўғри, бу ҳақиқатни ҳам рад этиб бўлмайди. Бугун ўзгаришлар ва янгиланишлар замонида яшаяпмиз. Ахборотлар оқими шунчалик кўплигидан улар билан танишишга ҳам улгурмай қоляпмиз. Шу ўринда масаланинг яна бир жиҳати борки, уни баҳона ва турли важлар билан оқлаш қийин. Танловда берилаётган саволларга эътибор қаратсак, деярли ҳаммаси маҳалла тизими билан боғлиқ. Ўзи фаолият олиб бораётган соҳадан бохабар бўлмаган мутахассисдан нимани ҳам кутиш мумкин.

Иштирокчиларни кузата туриб, бир жиҳат эътиборимни тортди. Улар апрель ойида тай­ёргарликни бошлаган. Туман, шаҳар босқичи ғолиблари. Ана, муаммонинг асл моҳияти ҳам шунда. Энг сара, олди мутахассислар 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳақида тузук-қуруқ гапириб бера олмаганда, бошқалардан нима кутиш мумкин?

— Бугунги кунда фуқаролар йиғинлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва билим даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви бош мутахассиси Ўғилой ­ЎРОЗОВА. — Шу мақсадда 2013 йилдан буён фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ҳар бир вилоят ҳокимлиги ҳузурида ўқув курслари ташкил этиб келинмоқда. Бир ҳафталик ўқиш давомида уларнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам тавсия этилган йўналиш бўйича билими оширилади. Шу билан бирга, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан семинарлар ташкиллаштирилмоқда.

 Ҳозир янгидан-янги қарор, қонунлар чиқ­япти. Шундай ўқув машғулотларида имкон қадар маҳалла фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган фармон ва 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи ва тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Тўғри, маслаҳатчилар орасида оддийгина саволга жавоб бера олмаётганлари ҳам топилади. Сабаби, фаолиятини энди бошлаган маслаҳатчилар бор. Бу камчиликни бартараф этиш, ходимларнинг қонун ҳужжатларидан хабардорлигини ошириш мақсадида давр тақозосига кўра, маҳалла тизимига оид қонун ҳужжатлари тўплами уларга тарқатилди.

Кўриниб турибдики, олиб борилаётган ишлар кўлами кенг. Ҳамма гап ҳар бир ходимнинг ўзига боғлиқ бўлиб қоляпти. Ўз маҳалласида обрў-эътибор қозониш, ҳурмат топиш ва кимгадир кўмаклашишни ният қилган маслаҳатчи ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида ўзи ҳам бироз меҳнат қилиши кераклигини тушунса, муҳокама қилинган мавзу муаммога айланмасмиди?..

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 473    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар