Халқ билан      Бош саҳифа

МАҲАЛЛА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ

керак бўлса, чора ҳам кўради

МАҲАЛЛА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ

Маҳалла оқсоқоли ва фаоллар фикрлашиб олгач, кеча йиғилишда қарор қилинганидек, ҳудуддаги хонадонлар, таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш мақсадида йўлга тушишди.

Ўзбекистон кўчаси бўйлаб борган фаоллар йўл-йўлакай тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан суҳбатлашиб, савдо ва хизмат кўрсатишда истеъмолчилар ҳуқуқига ҳурмат билан қараш, атрофни ободонлаштириш бўйича тавсиялар берди.

Қурилиш материалларини пиёдалар йўлагига чиқариб қўйган савдо дўкони эгасига бу иши нотўғрилиги тушунтирилиб, йўлакни саранжом-саришта тутишга масъуллиги айтилди. Яқинда иш бошлаган тадбиркор оқсоқолларнинг гапига бироз эътиборсиз қараган эди, маслаҳатчилардан бири фуқаролар йиғини қошида тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия билан бирга жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси борлигини, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини тушунтирди. Тадбиркор фаоллардан узр сўраб, ишчилари билан ҳудудни тартибга келтиришга киришди.

Яна икки оила сақлаб қолинди

Навбатдаги манзил — Булунғур миллий ҳунармандчилик коллежида ўқитувчилар маҳалла фаолларини илиқ қарши олди, биргаликда синфхоналарга кириб, ўқувчиларнинг давоматини кузатишди.

— Гулистон маҳалласи фаоллари, хусусан, йиғин қошидаги вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия аъзоларининг тез-тез коллежимизга келиб, ўқувчиларнинг машғулотларда қатнашиши, хулқи билан қизиқиши бизга катта ёрдам бермоқда, — дейди коллеж директори Насиба Мамадиёрова. — Қайси ўқувчи дарсга сабабсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётган бўлса, маҳалла фаоллари унинг ота-онаси билан суҳбатлашади. Ўша гуруҳ раҳбари билан биргаликда оиладаги муҳит ўрганилади, 12 йиллик узлуксиз таълимнинг мажбурийлиги, бунда ота-онанинг бурч ва мажбуриятлари тушунтирилади. Бундай ҳамкорлик ўқувчиларнинг дарсда фаол иштирок этиши, фанларни пухта ўзлаштириши, энг муҳими, муассасада маънавий муҳит соғломлигига хизмат қилмоқда. 

Фаоллар коллеждан чиқиб, Дўстлик ва Гулшан кўчаларидаги таълим ва тиббиёт муассасалари, аҳоли хонадонларига кириб, томорқадан фойдаланиш, коммунал тўловлар учун ҳақ тўлаш, атрофни ободонлаштириш юзасидан маслаҳат ва тавсиялар берди. Яқинда келин тушириш тараддудида бўлган хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, тўйни камчиқим, ортиқча расм-русумлардан холи ўтказиш зарурлигини тушунтирди. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия аъзолари моддий ёрдам ва нафақа сўраб мурожаат қилган фуқаролар, ногирон ва беморлар уйига кириб, уларнинг яшаш шароити билан танишди, кимга қандай ёрдам зарурлиги сўраб-суриштирилди. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия ва саломатлик сектори вакиллари поликлиникада фертиль ёшидаги аёлларнинг тиббий кўрикдан ўтиш жараёнини кузатди, патронаж ҳамширалардан кейинги бир ҳафтада қанча ҳомиладор аёл  скрининг текширувидан ўтганини суриштирди.

Яраштириш комиссияси аъзолари Фозил Йўлдош кўчасидаги хонадонлардан бирида арзимас гап-сўз туфайли аразлашиб қолган қайнона ва келин билан суҳбатлашиб, уларни муросага келтирди.

Шу тарзда оқсоқол ва маслаҳатчилар куннинг биринчи ярмида ҳудуддаги ўндан ортиқ ташкилот ва муассаса, ўттизга яқин хонадонга кириб-чиқиб, ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш, зарур чора-тадбирлар белгилаш учун яна маҳалла марказида йиғилишди...

Отасига жарима солинди

— Халқимизнинг «отанг — маҳалла, онанг — маҳалла» деган гапи бежиз айтилмаган, — дейди Булунғур туманидаги «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўролбой Ғаффоров. — Яхши кунимиз ҳам, ташвишли дамлар ҳам маҳалладошлар билан ўтади. Ҳудуддаги битта оила нотинч бўлса, бутун маҳалланинг ҳаловати йўқолади. Битта оила бошига ташвиш тушса, барча маҳалладошлар куюнади. Бундай турмуш тарзи, маҳалла фақат бизнинг халқимизгагина хос.

Одамлар орасида юрмасдан, уларнинг турмуш тарзини билмасдан, маҳаллага бошчилик қилиб бўлмайди. Бировга бир гапни айтишдан олдин аввало уни ўзингиз ҳис қилишингиз керак. Шунинг учун 2300 дан зиёд аҳолининг барчаси ҳақида маълумотга эга бўлиш, уларнинг фикри билан қизиқишга ҳаракат қиламиз. Маҳалладошларимиз ҳам бундан яхши хабардор. Ваколатимиз доирасида айтган вазифа ва тавсияларимизни ўз вақтида бажаришади. Беш бармоқ баробар бўлмаганидек, баъзан лоқайд, эътиборсиз кишилар ҳам учраб туради. Улар билан фаоллар алоҳида суҳбатлашади, маҳалладаги тартиб-қоидаларни тушунтирамиз, бурч ва мажбуриятларини эслатамиз. Масалан, ўтган йили тўй-маъракаларни ихчамлаштириш юзасидан маҳалладошларимиз, ҳудуддаги тўйхоналар эгалари билан келишиб, қатъий тартиб белгиладик. Аммо орадан 2 ой ўтгач, бир тўйхона эгаси тартибга зид ҳаракат қилган эди, ваколатимиз доирасида чора кўришга мажбур бўлдик.

Бир оила фарзандининг коллеждаги ўқишига эътиборсизлик қилди. Бир неча марта огоҳлантиришимизга қарамай, бола сабабсиз дарс қолдираверди. Охир-оқибат, ўқувчининг отасига жарима солинди. Ҳозир бу оила фарзанди машғулотларда тўлиқ қатнашмоқда. Яраштириш комиссияси саъй-ҳаракати туфайли ўтган йили иккита ёш оила бузилиб кетишининг олди олинди. Бундай чоралар бошқаларга ҳам сабоқ бўлиб, ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги таъминланмоқда.

Шу кунларда юртимизда фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилмоқда. Гулистон маҳалласи аҳолиси ҳам ҳудудни янада обод ва кўркам масканга айлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида сидқидилдан меҳнат қиладиган кишиларни раис ва унинг маслаҳатчилари лавозимига кўрсатиб, энг муносибларини сайлаш тараддудида.

Ғолиб ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔377

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 377    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 294    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 473    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар