Янги тушган келин минг уқувли, фаросатли бўлса ҳам янги жой ва шароитга мослашгунча анча синовларни бошдан кечиришига тўғри келади.
Замира келин бўлиб тушган хонадонда тозаликка, покизаликка жуда қаттиқ эътибор қаратилиши сабаб, тез-тез қайнонасидан дакки эшитиб қоларди. Болалигидан бувиси ва онасининг қўлида уй-рўзғор тутумини пухта эгаллаган қиз учун берилган танбеҳлар баъзан кўнглига оғир ҳам ботарди. Чой дамлашдан тортиб, ҳовлининг саранжомлиги доим талаб даражасида бўлиши учун тинимсиз тиришарди. Ҳали у-ҳали бу камчилиги учун койиш эшитса ҳам, қайнонасига бир оғиз гап қайтармасди. Шу зайлда икки-уч ой астойдил ҳаракат қилди. Лекин шунча меҳнати, уринишлари ҳеч қандай рағбат топмаётганидан сиқиларди. Ахийри сабри тугаб, ишдан келган турмуш ўртоғига онасининг кўнглига йўл тополмаётгани, шунча ҳаракат қилса ҳам натижаси бўлмаётганини айтди, йиғлаб ҳам олди.
— Замира, сен кўп сиқилма. Онам аслида жуда меҳрибон. Бироз сабр қилсанг, бунга ўзинг ҳам ишонасан. Сен ҳам худди ўзидай тоза-озода рўзғор тутишинг учун шундай қиляпти-да. Ҳаммасини ўрганиб олсанг, ҳали жуда қалин бўлиб кетасизлар.
Турмуш ўртоғининг бу гапи унга бироз далда берди. Эртаси куни яхши кайфият билан уй юмушларини қилишга киришди. Ариқдан сув олиш учун челак кўтариб энди кўчага чиқмоқчи бўлганди, ташқарида аёлларнинг гапи қулоғига чалинди.
— Келиним умри узун бўлгур, худди кўнглимдагидек бўлиб чиқди-я! Буюрган ишларимни ўзимдан ҳам аъло бажаряпти. Келган куниданоқ ҳамма юмушларни қўлимдан олди, барака топгур. Шундай бўлса ҳам баъзан койиб қўяман-да, кейин ўзим қийналиб юраман.
Қайнонасининг ўзи ҳақидаги фикрини эшитган Замира бу инсоннинг нақадар кўнгли тоза ва меҳрибон эканини тушунди. Ёшлик қилиб, кеча турмуш ўртоғига нолигани учун ўзидан уялиб кетди. Буёғига энди қайнонасининг танбеҳларини ҳам чин меҳрибонлик, деб қабул қилиши кераклигини англади.
Мухтасархон НОРБОЕВА,
Қўқон шаҳри
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил