Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МУТОЛАА ЗАВҚИ

буни ким қандай тушунади?

Китоб комиллик сари йўл кўрсатувчи маёқ ҳисобланади. Афсуски, ҳозирги кунга келиб бу хазинанинг асл қийматини тушуниб етиш, қадрлаш масаласида бизни ўйлантирадиган муаммолар бироз кўпайгандек.

МУТОЛАА ЗАВҚИ

Айни шу мавзуда ёшларнинг фикри билан қизиққанимизда, кимдир «китоб ўқишга вақтим йўқ, барча маълумотлар интернетда бор-ку», деса, яна баъзилар ўқишдан кўра эшитиш ва томоша қилиш афзал эканини айтди.

Авваламбор, китобни ўзи учун қадрдон дўст билган киши ҳеч қачон бошқа воситаларга чалғимайди, — дейди психолог Шаҳло УБАЙДУЛЛАЕВА. — Биз талабалар ва мактаб ўқувчилари ўртасида шу мавзуда сўровнома ўтказдик. Кузатувлар натижасига кўра, илм-фанга оид китобларни зарурат юзасидан ўқиётганлар 60 фоизни, ўзи қизиқиб бадиий асарларни мунтазам мутолаа қилаётганлар 40 фоизни ташкил этди. «Китобга нега кам вақт ажратасиз?», деган саволимизга кўпчилик ижтимоий тармоқ ва мобиль алоқа воситаларига боғланиб қолганини сабаб қилиб кўрсатишди.

Мутолаа маданияти, аввало, оилада шаклланади. Ҳомиладорлик даврида онанинг китоб ўқиши, ҳомиланинг ақлий ривожланишига катта таъсир қилади. Гўдак дунёга келгач, шу жараённи мунтазам давом эттириш зарур. Ҳар куни уйқудан олдин баланд овозда китоб ўқиб бериш боланинг ақлий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг сўз бойлиги ошади, китобга меҳри уйғонади ва чиройли муомалага ўрганади.

Ҳар ким ўз хоҳиши ва дунёқарашидан келиб чиқиб китоб танлайди. Ундан ўзи учун зарур бўлган маълумотларни олади, завқ туяди. Айни шу мавзуда айрим юртдошларимизнинг фикри билан қизиқдик.

Мен бир кунимни ҳам китобсиз тасаввур этолмайман, — дейди уй бекаси Хуршида НИЁЗОВА. — Деярли ҳар ҳафта янги китоб сотиб олмасам, кўнглим жойига тушмайди. Айниқса, жаҳон адабиётига қизиқишим баланд. Ўқиб юрган кезларим дарсликлардан ортиб, бадиий асарларни ўқишга алоҳида вақт ажратардим. Ҳозир ҳам уй юмушларидан бўш вақтимнинг кўп қисмини мутолаага сарфлайман. Бу билан ўзимда руҳиятимда ажиб енгиллик ҳис қиламан.

— Бадиий асарга ҳеч қизиқишим йўқ — дейди пойтахтимиздаги касб-ҳунар коллежларидан бирининг талабаси. — Коллежда ҳам ўқитувчиларимиз бадиий асар ўқиш зарурлигини кўп айтишади, лекин китобни қўлимга олдим дегунча уйқум келади. Ўқишга бир неча бор уриниб кўрдим, қизиқишим йўқлиги учунми, ҳали битта ҳам бадиий асарни ўқиб битирмадим. Ундан кўра, телевизор ёки интернет орқали зарур маълумотларни олиш менга қизиқроқ.

— Мен Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» романини ўқиганман, — дейди Яшнаобод туманидаги 230-мактаб ўқувчиси Анора ­ҲАМИДОВА. — Киноси ҳам жуда қизиқарли, Ҳошимжоннинг саргузаштларини ҳар сафар мириқиб томоша қиламан. Лекин аввал китоб ўқиб, кейин киносини кўрганим учунми, кинода нимадир етишмаётгандек туюлади. Тўғри, тарбиявий жиҳатлари жуда кўп. Лекин менга китобдан олган тарбиявий ва маънавий қувватнинг аҳамияти тенгсиз. Ўқиш жараёнида хаёлан шу асар ичида юрардим. Қаҳрамонлари билан суҳбатлашардим... Киносини кўриб, китобини ўқимаган дўстларимга ҳам, албатта, ўқиб чиқишини тавсия қилган бўлардим.

Кўриниб турибдики, китоб ўқишга муносабатлар турлича. Бу борада ҳамманинг ўз фикри бор. Нима бўлганда ҳам, тафаккурни бойитиш ва маънавий юксакликка эришишда китоб мутолаасининг ўрни бўлакча. Умрни мазмунли ўтказиш, чин инсонийлик нима эканини тушунишда ҳам китобнинг нечоғли катта аҳамият касб этишини унутмаслик жоиз.

Матлуба АҲМЕДОВА




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔114

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔162

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔293

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 114    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 162    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 293    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 336    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 436    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар