Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилДунё сир-синоат ва мўъжизаларга бой. Одамзод уни ўрганишдан, изланишдан, ихтиролар яратишдан тўхтамайди. Автомобиль, самолёту кемалар, турли уй-рўзғор, техника буюмлари, компьютеру телефонлар — қўйингки, барча-барча кашфиётлар ҳаётимизни енгиллаштириб келмоқда. Лекин инсоният тарихида уни комилликка элтувчи, маънавий бойитадиган шундай кашфиёт борки, у ҳали-ҳануз одамларга энг кўп фойда келтирмоқда. Бу — шубҳасиз, китоб.
«Китобларсиз одам умри зерикарли ва мазмунсиз бўлур эди», деган эди замондош ёзувчиларимиздан бири. Дарҳақиқат, китоб инсон ҳаётини бойитади, дунёни гўзаллаштиради, ўзини доно, фикрларини эса теран қилади. Ҳар қандай илм, билим ва малаканинг асоси китоб.
Агар инсон ҳаёт йўлига назар солинса, унинг ҳар бир босқичида китобга мурожаат қилинар экан. Болалик чоғларида оналаримиз, бувиларимиз турли эртак китоблар ўқиб беришади, боғчада секин-аста ҳарфларни таний бошлаймиз. Бошланғич синфларда алифбо, ўқиш китоби севимли китобимизга айланади. Юқори синфларда эса янги фанлар, дарсликлар билан танишамиз. Бора-бора бадиий адабиётга меҳр қўямиз. Бир касбнинг бошидан тутганда эса унинг сир-асрорларини ўргатувчи турли илмий китобларни мутолаа қиламиз.
Оила қурамиз, фарзандли бўламиз. Фарзандларга энди биз ҳам эртак айта бошлаймиз. Қарабсизки, жараён авлоддан-авлодга ўтиб, такрорланаверади. Шу аснода инсон ўзини ўзи, борлиқни англайди, дунё сир-синоатларини ечишга уринади, тафаккурини юксалтиради, хотирасини мустаҳкамлаб, иродасини тоблайди.
Шу ўринда бола тарбиясида китобнинг ўрни ҳақида гапирмасдан илож йўқ. Биламизки, ҳозир барча таълим муассасаларида кутубхоналар фаолияти кучайтирилган, ўқувчи-ёшлар китоб ўқишга жалб этилган. Бу яхши, албатта, лекин қани эди, ҳар бир хонадонда ҳеч бўлмаса кичкина кутубхона, китоб бурчаги ташкил этилса. Ҳар бир боланинг ўз ётоғи, кийим жавони, дарс тайёрлайдиган шахсий хонаси бўлгани каби, шахсий китоблари ва кутубхонаси бўлиши керак. Бу боланинг китобга қизиқишини оширади, китобларни кўрганда кўзи қувнайди, уларни ўқигач, кутубхонасини янги китоблар билан бойитгиси келади. Мазкур жараённи ота-она бошлаб бериши зарур.
Дунё олимларининг аниқлашича, мунтазам китоб ўқийдиган инсоннинг мия фаолияти яхшироқ ишлар экан. Улар тез фикрлайдиган, мақсадига қийналмай эришадиган, оптимистик руҳда юрадиган, дунёнинг фақат гўзал тарафларини кўрадиган ва ҳаттоки, бошқаларга нисбатан узоқроқ умр кечирадиган бўлади. Демак, китоблар нафақат онгга, руҳга, балки танага, соғлиққа ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳамма, шу жумладан, соғлиғидан шикояти бор инсонлар ҳам китоб ўқиши мақсадга мувофиқ. Чунки бемор одамни даволашда жисм билан бир қаторда, руҳни ҳам даволаш зарур…
Неча асрлар давомида ер юзи кўплаб урушларни, қон тўкишларни кўрди. Шу қирғинбарот оқибатида минглаб китоб ёқилди, юзлаб кутубхона вайронага айлантирилди. Аммо илм асло йўқолмади. Юқорида таъкидлаганимиздек, минглаб кашфиётлар яратилган ва яратиб келинмоқда. Лекин ҳар қанча техника ривожланмасин, жамиятда, инсон ҳаётида китобнинг ўрнини ҳеч нима босолмайди.
Давр шиддат билан ривожланмоқда, замон ўзгармоқда. Кундан-кун ўзгариб бораётган ҳаётимизда китоб сув ва ҳаво каби зарур бўлмоғи, энг биринчи ўринларда турмоғи, муҳим вазифаларни бажаришимизда бизга йўл кўрсатмоғи, ёрдам бермоғи керак. Китобни қадрласак, вақтида ундан фойдалансак, у бизга дунё эшикларини очади, тафаккуримизни юксалтиради. Шундай экан, китоб мутолаа қилишдан ҳеч қачон чарчамайлик.
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил