Саломатлик      Бош саҳифа

ОҚ ДОҒ САРАТОНГА ЙЎЛ ОЧАДИ

— Ўсмир ёшдаги қизимнинг терисида оқ доғчалар пайдо бўляпти. Шифокор юқумли эмас, деди. Даволаниш самара берадими?

Дилдора РАҲМАТИЛЛАЕВА,

Қўқон шаҳри

ОҚ ДОҒ САРАТОНГА ЙЎЛ ОЧАДИ

— Ўспиринларда танада оқ доғлар пайдо бўлишига кўпроқ эндокрин безлари функциясининг бузилиши, вақтида овқатланмаслик ёки нотўғри овқатланиш натижасида гастрит, ошқозон, ўн икки бармоқ ичак яраси каби хасталиклар сабабчи бўлади, — дейди олий тоифали шифокор-дерматолог Дилфуза ОЧИЛОВА. — Шунингдек, терига ранг берувчи меланин пигментининг етишмаслиги натижасида ҳам доғлар пайдо бўлиши кузатилади. Айрим ҳолларда буқоқ, сариқ касал, жигардаги лямбля, руҳий изтироб оқибатида бўлиши мумкин.

Касаллик одатда ўсмирлардан тортиб, ўрта ёшлиларда кўпроқ кузатилади. Агар доғлар соч, киприк ёки қошлар тагида пайдо бўлса, туклар ҳам оқаради. На оғриқ, на қичиш аломати бўлади. Айрим ҳоллардагина доғлар пайдо бўлишидан олдин қичишиб, қипиқлашиш кузатилади Касаллик ўчоқларида терига ранг берувчи меланин моддаси бўлмайди. Шу сабаб зарарланган тери соҳалари оқариб қолади. Бемор офтобнинг тик нуридан сақланиши лозим. Чунки офтоб таъсирида доғлар усти қаттиқ куйиши мумкин. Гоҳида сиқилиш, қаттиқ қўрқув, тушкунлик, нотўғри овқатланиш, иммунитетнинг тушиб кетиши ва турли гижжаларнинг организмда кўпайиши касалликнинг тўсатдан юзага чиқишига олиб келади.

Тери оқаришининг гўё ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқдай, тери рангининг соғлиққа таъсири аҳамиятсиздек туюлиши мумкин. Аммо оқарган тери қуёш нурига ўта таъсирчан бўлиб қолади. Кучли ультрабинафша нурлари онкологик касалликлар келиб чиқиш хавфини оширади. Песнинг оддий ёки симметрик турида доғ, аввало, қўл бармоқларида, кейин эса билакда пайдо бўлади. Дастлаб, мошдек, кейин тангадек бўлади ва секин-аста катталашади.

Зарур тавсиялар

Баданида оқ доғлар пайдо бўлган бемор спиртли ичимликлардан сақланиши, парҳез қилиши керак. Қовурилган овқатлар, сут, тухум, кабоб, шўр нарсалар, аччиқ таомлар мумкин эмас. Офтобда узоқ вақт бўлиш, тобланиш лозим. Оқ доғларнинг рангини вақтинча билинтирмаслик мақсадида калий перманганат эритмаси (марганцовка) ёки қўнғир рангли суюқ упа (тонал крем) суртиш тавсия этилади.

Болалар турли меваларни, кашнич, укроп, саримсоқпиёз, қизил сабзи, карам тановул қилиши лозим. Бемор таомномасида организмда пигментли ўзгаришларни кучайтирувчи маҳсулотлар бўлгани маъқул. Кўпроқ сабзи, анжир, ёнғоқ, ўрик еб туриш тавсия этилади. Касалликка қарши даволаниш, бир неча ойдан 3-5 йилгача чўзилиши мумкин. Баъзи беморлар даволанишнинг биринчи йилиёқ таслим бўлади, бу эса доғларнинг кўпайиб кетишига олиб келади. Даволанишда парҳезга риоя этиш жуда муҳим. Парҳезда асосий талаб ёғли, қовурилган, аччиқ, дудланган таомлар, колбаса, сосиска, фаст-фуд маҳсулотлари, газли, спиртли ичимликлар, музқаймоқ, консервалар, помидор, бақлажон каби озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик лозим.

Ирода МИРҲАМИДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар