Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил— Ҳар тонг уйғонганимда қовоқларим ости шишганини сезаман. Бу мени доим ташвишга солади. Бунинг сабаби нима ва давоси борми?
Дурдона МАҲМУДОВА,
Тошкент шаҳри
— Қовоқ ости шишига баъзилар кечаси кўп суюқлик ичиш ёки тунда ухламаслик сабаб бўлади, деб ўйлайди, — дейди олий тоифали шифокор-терапевти Муқаддам МЕРИМОВА. — Бироқ бу ҳолатнинг келиб чиқишига ички аъзолар касалликлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, муддати ўтган, сифатсиз косметикадан фойдаланиш, кечқурун ичилган спиртли ичимликлар, кашандалик, уйқусизлик, депрессия, стресс, шўр, аччиқ, ёғли овқатларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ҳамда семизлик. Агар юқорида келтирилган ҳолатларга йўл қўйилмаса-ю, қовоқ ости барибир шишса, сабабини аниқлаш учун шифокорга мурожаат этиш зарур. Бу ҳолатга нима сабаб бўлганини аниқлаш учун тўлиқ текширувдан ўтиш керак. Одатда, юрак ёки буйрак хасталиклари ва аллергик реакцияларда ҳам қовоқ ости шиши кузатилади. Ҳозирда қовоқ ости шишини даволашнинг замонавий косметологик ва халқ табобати усуллари мавжуд.
Замонавий косметологияда инфрақизил лазер, микротоклар, лимфодренаж, қовоқ ости териси учун пилинг йўллари билан даволанади.
Халқ табобатида кўз атрофи терисини тортувчи табиий ниқоблар, мойчечак, қора чой, сувдан тайёрланган совуқ компресслар, муз бўлакчалари, маврак, эман дамламаларидан фойдаланилади.
Қовоқ ости шишини йўқотиш учун мойчечак, розмарин, ялпиз барглари, жўка (липа) баргларидан фойдаланилади.
Бир пиёла қайноқ сувга бир ошқошиқ қуритилган ўтлар жамланмасидан солиб устини ёпиб, дамлаб қўясиз. Совиган, тайёр дамламадан қовоқ остига компресс қилинади.
1 ошқошиқ чойга 1 ошқошиқ қуритилган мойчечакни аралаштириб, бир пиёла қайнаган сув cолиб дамланади. Совигач, дамламага пахта ботирилиб қовоқлар устига қўйилади.
Картошкадан бўтқа тайёрлаб, совигач, докага солиб, қовоқлар устига қўйилади. Бу ниқоб қовоқ ости шишини йўқотиб, терини ёшартиради. Агар картошкани қайнатишга вақтингиз етмаса, хомини икки бўлакка бўлиб кўзнинг устига қўйиш ёки картошкани қирғичдан ўтказиб петрушка, шивитни майдалаб тўғраб, докага ўралади ва компресс кўринишида қовоқларга қўйилади.
Бодринг қирғичдан ўтказилиб қовоққа қўйилади, устидан илиқ сутга ботирилган пахта қўйилса, янада самаралироқ таъсир кўрсатади.
Петрушкани гўштқиймалагичдан ўтказиб, бир қошиқ аччиқ чой дамламаси билан аралаштириб кўзга компресс қилинади.
2 ошқошиқ сметанага 1 ошқошиқ майдаланган петрушкани аралаштириб, ниқоб тайёрланади ва кўз устига қўйилади.
1 қошиқ асални эритиб, шунча буғдой уни ва битта тухум оқини аралаштириб, ниқоб тайёрланади ва қовоқ устига қўйилади.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил