Саломатлик      Бош саҳифа

ТАРВУЗ «ТУНГИ КЎРЛИК»НИ ДАВОЛАЙДИ

Ёз келиши билан дастурхонимиз турли ноз-неъматларга тўлади. Улар орасида энг чанқовбосдиси тарвуз ҳисобланади ва кўпроқ истеъмол қилинади. Бироқ унутмангки, тарвуз нафақат чанқовбосдига, балки кўпгина хасталикларга ҳам даво.

ТАРВУЗ «ТУНГИ КЎРЛИК»НИ ДАВОЛАЙДИ

Қадимдан тарвуз этидан жигар касалликларида, қон қуюлишида ва организмдан тиқилмаларни чиқаришда қўлланилган. Тарвуз терини соғлом ва гўзал қилади. Ундаги А витамини тери ҳужайраларини янгилайди ва жило беради. Юрак мушакларини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, С витамини, каротиноидлар ва калий қондаги холестерин миқдорини пасайтириб, юракни ҳимоялайди. Буйрак фаолиятини яхшилайди. А витамини кўз мушакларини ёш ўтиши билан юзага келувчи ўзгаришлардан ҳамда «тунги кўрлик» аломатидан ҳимоялайди. Ликопин ва кальций суяклар бақувватлилигини таъминлайди. Магний ва калий қон босимини туширади. Зиқнафас хасталигини даволаб, ўпка фаолиятини яхшилайди.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, тарвуз таркибидаги фолий ва аскорбин кислотаси бошқа моддалар билан биргаликда склерозга қарши таъсир кўрсатар экан. Тарвуз суви бўғинлар яллиғланиши (артрит), подагра, ичак касалликлари, атеросклероз каби касалликларни даволашга ёрдам беради. Унинг пешоб ҳайдовчи хусусияти юрак ва буйрак касалликлари билан боғлиқ аъзолардаги шишларни йўқ қилади. Жигар хасталикларида тарвуз суви организмдан ортиқча суюқлик ва тиқилмаларни чиқарибгина қолмай, жигар тўқималарини енгил ўзлаштириладиган қандлар билан ҳам таъминлайди. Илмий манбаларга қараганда, организмда суюқликни ушлаб турмасдан кечадиган буйрак-тош, цистит, нефрит ва пиелонефрит касалликларида суткасига 2,5 килограммгача тарвуз тановул қилиш тавсия этилади. Тарвуз буйрак ва пешоб йўлларини ачиштирмайди. Шифобахш озиқа сифатида камқонликда қўлланилади. Таркибидаги фруктоза эса қонда қанд моддаси кўп бўлганда ҳам организм томонидан яхши ўзлаштирилади, шу боис уни қандли диабетда ҳам тановул қилиш мумкин.

Айтиш жоизки, полиз экинларини етиштиришда унга бериладиган ортиқча азотли ўғитлар тарвузнинг озиқавийлик ва шифобахш хусусиятларига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабаб ҳам тарвуз танлашда унинг қандай шароитда етиштирилганига аҳамият қаратган маъқул.

Санжар АЛЛАМОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар