маҳалланинг ана шундай институтга айланиш фурсати етди
Президентимизнинг жорий йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан мазкур тизим фаолиятида янги тараққиёт босқичи бошланди, тузилма тубдан ислоҳ қилиниб, замон талаблари асосида такомиллаштирилмоқда.
28 июнь куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг таъсис конференциясида ҳам бу ўз ифодасини топди. Анжуман видеоконференцалоқа тизимида ташкил этилиб, барча ҳудудий кенгашлар аъзолари конференция жараёнини онлайн кузатиб борди.
Эндиликда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига юридик шахс мақоми берилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари Республика кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг март ойида мамлакатимизнинг туман ва шаҳарлари, май-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг ташкилий йиғилишлари ўтказилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг таркиби, кенгашлар раислари лавозимига тегишинча туман (шаҳар)лар ва вилоятлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, кенгашлар котиблари тасдиқланди. Кенгашларнинг намунавий низомлари муҳокама этилди. Айни пайтда ҳар бир фуқаролар йиғинида шакллантирилган Жамоатчилик назорати гуруҳи маҳаллалар ва оилалардаги, айниқса, эҳтиёжманд оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганмоқда. Фуқаролар йиғинлари моддий-техник базаси мустаҳкамланяпти.
2018 йилнинг 1 декабрига қадар туманлар ва шаҳарлар марказларида намунавий лойиҳалар асосида «Маҳалла маркази» мажмуалари барпо этилиши, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари учун «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилгани фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишда муҳим омил бўлади. Маҳалла институтининг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, «адолат тарозиси»га айланиши, ҳеч шубҳасиз, одамларнинг давлатга ишончини янада мустаҳкамлайди.
Республика кенгашининг таъсис конференциясида давлатимиз раҳбари фармонида белгиланган вазифалар мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мазкур ҳужжат ижросини таъминлашда Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар йиғинлари олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусидаги йиғилишда сўзлаган нутқида маҳалла институти фаолиятига доир белгиланган устувор вазифалар, уларнинг ижроси ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди.
Бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида босқичма-босқич кутубхоналар ташкил этиш, жойларда «Маҳалла китобсеварлари» ҳафталигини ўтказиш лозимлиги таъкидланди.
Анжуманда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини тузиш, кенгаш аъзоларини тасдиқлаш, кенгашнинг Устави ва рамзи лойиҳаларини муҳокама қилиш, кенгаш бошқарувини сайлаш, тафтиш комиссиясини сайлаш каби ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Республика кенгашининг раиси, унинг биринчи ўринбосари, ташкилий ишлар ва услубий масалалар, ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, кенгаш котиби сайланди. Республика кенгаши қошида жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилиб, унинг таркиби тасдиқланди.
ЎзА материаллари асосида тайёрланди.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил