Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилГломерулонефрит — буйракдаги майда қил томирлар зарарланиб, ҳар икки буйрак тўқималарининг ўткир ва сурункали яллиғланиши кўринишида кечадиган касаллик. Бунинг оқибатида сийдик ажратиш ҳам издан чиқади.
ангина, фарингит, қизилча касаллиги (скарлатина) ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликлар билан оғригандан сўнг;
баъзан бўғма (дифтерия), ўпка яллиғланиши, тошмали терлама, ич терлама ва шунга ўхшаш асосан, стрептококклар қўзғатадиган касалликларга чалингандан кейин;
ўта совуқ об-ҳаво таъсири;
ҳавода намгарчилик ортиб кетиши;
зарарли моддалар (алкоголь, симоб, қўрғошин, ацетон, бензин сингарилар)нинг организмга ножўя таъсир кўрсатиши каби омиллар касалликнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.
Гломерулонефрит учта (ўткир, ўткир ости, сурункали) турда кечади. Касалликнинг ўткир тури баъзан тўсатдан ва кескин бошланади. Аксарият беморларда юз-кўзларнинг шишиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, камқувватлик, бош оғриши, пешобнинг қизғиш (ювилган гўшт сели каби) ва кам ажралиши кузатилади. Беморларнинг 80-90 фоизида қовоқлар атрофи ва юз соҳаси шишганга ўхшаб қолади. Юз териси рангпар тусга киради. Бундай вақтда тери остида, ўпка ва юрак парда орасида ҳамда қоринда суюқлик тўпланиши кучайиб, тана оғирлигини 15-20 килограммгача оширади. Икки-уч ҳафта давомида шиш аста-секин қайта бошлайди.
Ўткир гломерулонефритнинг асосий белгиси — буйракда қон айланишининг бузилиши натижасида артериал қон босимининг ортишидир. Беморларда бир кеча-кундуз давомида сийдикнинг бир литрдан кам миқдорда ажралиши (олигурия) ва сийдикда қон бўлиши (гематурия) ҳолатлари учрайди.
Гломерулонефритнинг ўткир ости (тез ривожланувчи) тури анча оғир кечади ва кўпинча ёшларда учрайди. Бу вақтда беморнинг сийдиги ўзгариб, унда оқсиллар, эритроцитлар пайдо бўлади. Артериал қон босими ортиб, тана шишади. Касаллик тез ривожланиши билан бирга, оғир асоратлар қолдиради. Яъни, бир неча ҳафта ичида буйраклар фаолияти кескин бузилиб, ўткир буйрак етишмовчилиги юзага келиши мумкин.
Гломерулонефритнинг сурункали тури кечишига кўра, бир неча кўринишда бўлади:
Яширин кечувчи (латент) гломерулонефрит беморларнинг 44 фоизида учрайди. Бунда қон босими ошмайди, шиш сезилмайди. Бемор узоқ йиллар давомида иш қобилиятини йўқотмайди ва хасталик аломатларини сезмайди. Касаллик 10-20 йил яширин ҳолда кечиб, кейин юзага чиқиши мумкин.
Нефротик кўринишдаги гломерулонефрит билан оғриган беморнинг сийдиги орқали кўп миқдорда (бир кеча-кундузда 3,5 граммдан ортиқ) оқсил моддаси чиқиб кетади. Оқсил камайиши туфайли беморларнинг кўз қовоқларидан бошланган шиш аста-секин бутун баданга тарқалади. Ҳатто, бу шишлар ички аъзолар, юрак, ўпка ва қорин пардаларига ҳамда бўшлиқларга ёйилади. Тери шиллиқ пардалари қурийди, мушаклар кичраяди. Хасталикнинг бошланғич даврида артериал қон босими меъёрида бўлади, лекин дард ривожланган сари кўтарилиб боради.
Гипертоник кўринишда қон босими ошади. Стенокардия ривожланади. Кўз тубидаги томирларда, тўр пардасида жиддий ўзгариш юзага келади.
Аралаш кўринишдаги гломерулонефритда шиш ва гипертония биргаликда келади.
Касалликка ташхис қўйишда ультратовуш аппарати ёрдамида буйрак текширилади. Буйрак тўқимасини текшириш усулини қўллаш хасталикни аниқлашда кўмаклашувчи воситадир.
Гломерулонефрит ривожланишининг олдини олиш учун бемор танасидаги инфекция ўчоқларини йўқотиш ва шифокор тавсия қилган парҳезга қатъий риоя қилиш талаб этилади. Айниқса, сурункали нефрит билан оғриганлар совуқ ва нам ҳаво таъсиридан ўзини эҳтиёт қилиши лозим.
Бундай беморни даволаш стационар шароитда ва шифокор назоратида олиб борилади. Касалликнинг ўткир турида бемор шифокорга қанча эртароқ мурожаат қилса, даво топиши шунча осон кечади. Сурункали гломерулонефритдан азият чекадиган бемор эса доимо шифокор назоратида бўлиши зарур.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил