Саломатлик      Бош саҳифа

ТАНГА  ДАРМОН,  ЮРАККА  ҚУВВАТ

Меваси, қоқиси ва данаги севиб истеъмол қилинадиган ўрик инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Ҳиди ёқимли, таъми ғоят ширин. Еган сари егинг келаверади.

ТАНГА  ДАРМОН,  ЮРАККА  ҚУВВАТ

Ўрик А, С, Е, Н, РР ва В гуруҳи витаминларига жуда бой. Ундаги  калий, магний, темир, йод, фосфор, натрий, пектин каби моддалар инсон саломатлигида муҳим аҳамиятга эга. Бу мевани истеъмол қилиш гемоглобин миқдорини кўтариб, тананинг ҳимоя хусусиятини оширади. Таркибида магнийнинг кўплиги юрак мушаклари фаолиятини меъёрлаштириб, юрак-қон томир тизимининг кўпгина касалликларини даволашда ёрдам беради, қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Модда алмашинувини яхшилаб, танани ортиқча токсинлардан тозалайди.

Ўрик меваси мия фаоллигини ошириб, хотирани яхшилайди. Шу боис у ақлий меҳнат билан шуғулланадиган кишилар учун кони фойда. Данагини ларингит, бронхит ва йўталда балғам кўчирувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида қўллаш мумкин.

Бу мева авитаминоз, буйрак хасталиклари ва ортиқча ёғлардан халос бўлишда ҳам ёрдам беради. Онкологик хасталикдан азият чекадиган беморларнинг соғлиғини яхшилашда ҳам самараси катта. Янги узилган ўрик мевалари ҳамма учун бирдек фойдали саналади. 100 грамм маҳсулот 42 килокалория сақлаши сабаб,  ортиқча вазндан азият чекадиган кишилар ҳам уни бемалол истеъмол қилса бўлади.

Шарбати қувватга бой

Кечқурун қайнаган сувга дамлаб қўйилган туршак тонгда ичилса, ичаклар фаолиятини яхшиловчи қимматли дорига айланади. Ўрик шарбати танадаги кислота миқдорини камайтириб, ичак хасталикларида яхши самара беради. Микроб ва бактерияларга қарши кучли восита. Ошқозон фаолиятини яхшилаш мақсадида ҳам қўллаш мумкин. Бир пиёла ўрик шарбати инсон учун зарур бўлган витаминларга бўлган талабни қондиради.

Кимларга мумкин эмас?

Кўп миқдорда истеъмол қилинган ўрик меваси ошқозонда кислота миқдори ошиб кетишига сабаб бўлади. Шунингдек, гастрит ва қандли диабет билан оғриган беморлар (таркибини 80 фоизи шакар) учун тавсия этилмайди. Ошқозонидан шикоят қилувчиларда эса диареяга сабаб бўлиб, керакли минерал ва витаминларнинг йўқотилишига олиб келади.

Зиёда РУСТАМ қизи

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔34

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔99

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔188

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар