Саломатлик      Бош саҳифа

ПАРҲЕЗ МАҲСУЛОТЛАРИ СЕМИРТИРАДИМИ?

— Озиш учун тавсия қилинган айрим маҳсулотларни истеъмол қилиш менга аксинча таъсир кўрсат­япти.

ПАРҲЕЗ МАҲСУЛОТЛАРИ СЕМИРТИРАДИМИ?

Бунинг сабаби нимада?

Покиза ТУРДИАЛИЕВА,

Тошкент вилояти

— Диетологларнинг кузатувларига кўра, одамлар озиш учун ёрдам беради, деб истеъмол қилаётган айрим маҳсулотлар семиртиришга хизмат қилади, — дейди умумий амалиёт шифокори Гулзия АҲМЕДОВА. — Буларга чалғитувчи озиқ-овқат маҳсулотлари киради.

Масалан, мева шарбатлари. Уларнинг таркибида ким­ёвий йўл билан тайёрланган шакар ўрнини босувчи моддалар бор. Улар танага тушгандан сўнг, углеводни парчаловчи ферментлар ишлаб чиқаришни кучайтиради-ю, ошқозонга ҳеч қандай углевод келиб тушмайди. Натижада, моддалар алмашинуви бузилади. Мия эса бузилиш жараёнини тўғрилаш учун ошқозонга сигнал юбориб, «ваъда қилинган» углеводни талаб қилади. Бундай вазиятда инсон бу талабни қондиришга уриниб, одатда ўзи хушламайдиган маҳсулотларни ҳам истеъмол қилиб юборади. Озишни истаганлар янги узилган мевадан уй шароитида тайёрланган шарбатларни куннинг биринчи ярмида ичиши тавсия этилади. Чунки тушдан сўнг моддалар алмашинуви секинлашади, натижада, ҳазм бўлиб улгурмаган ортиқча углевод ёғ қатламига тахланади.

Йогуртлар озиш учун энг мос маҳсулот, деган гапни кўп эшитамиз. Аммо йогуртнинг кимёвий қўшимчаларсиз тай­ёрланган, музлатгичда бир ҳафтадан кўп сақланмагани озишга ёрдам беради. Уларнинг таркибида: консервант (озиқ-овқатни бузилишидан сақловчи модда), таъмни кучайтирувчи, ранг берувчи, қуюқлаштирувчи, шакар ўрнини босувчи моддалар бор. Булар тўқлик ҳиссини бермайди ва танада заҳарли моддаларни тўплайди. Шунинг учун парҳез қилишни истаганларга бир ҳафтадан кўп сақланмаган йогуртларни истеъмол қилиши ва уларга таъм берувчи воситаларни ҳам ўзи қўшиши тавсия этилади.

Кўпчилик сабзавотли, айниқса, гўшт ва балиқли тузламаларнинг сўлак ажралишини рағбатлантирувчи хусусияти борлигини билмаса керак. Тузламалар ошқозон шираси ишлаб чиқарилишини тезлаштиради. Бу эса, ўз навбатида, иштаҳани очади.

Мева ва сабзавотларни йилнинг қайси фаслида истеъмол қилишимиздан қатъи назар, улар бизга ёз ва куздаги каби янги узилгандай туюлади. Қишда истеъмол қилаётганимиз иссиқхонада етиштирилган қулупнай, помидор ва бодринглар дорилангани сабабли ўзида кўп миқдорда нитрат сақлайди. Уларни кўп истеъмол қилиш натижасида, асаб ва ошқозон-ичак тизими фаолияти бузилади. Натижада, танада таъсирчанлик, депрессия ҳамда кўп овқат ейишга мойиллик пайдо бўлади.

Таркибида ҳайвон ёғини сақламагани учун сунъий соус (майонез, кетчуп ва бошқа)ларни кўпчилик парҳез таомлар, деб ўйлайди. Соуслар таркибида консервант ва таъмни кучайтирувчи воситалар мавжуд. Консервантлар танани заҳарлайди ва моддалар алмашинувини секинлаштиради, таъмни кучайтирувчилар таъсирида эса, иштаҳа очилади. Уй шароитида ёғсиз сметана ва тухум сариғидан тайёрланган майонез ёки саримсоқдан тайёрланган қўлбола кетчуп озиш учун кўпроқ ёрдам беради.

Шаҳноза ОДИЛБЕК қизи ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар