Саломатлик      Бош саҳифа

РАЙҲОН,  ҲИДЛАРИНГНИ ЙЎЛЛАРИМГА СЕП...

Райҳон — муаттар ҳидли ўсимлик. Шу боис халқимиз уни «жаннат ўсимлиги», деб ҳам атайди.

РАЙҲОН,  ҲИДЛАРИНГНИ ЙЎЛЛАРИМГА СЕП...

Олдинлари қишлоқларимизда чаккасига райҳон тақиб юрган аёллар кўп бўларди. Улар бу билан қандайдир ўзига хос безакдан ташқари, ўзлари билган-билмаган ҳолда организмини турли хасталиклардан ҳимоя ҳам қилган.

Ер юзида райҳоннинг 150 га яқин турини учратиш мумкин. Ёввойи ва хонаки хилларини жаҳоннинг кўп мамлакатлари эфир мойи олиш учун етиштиради. Марказий Осиёда унинг 3 тури кенг тарқалган: камфорали, эвгенол ва оддий райҳон. Ўзбекистоннинг барча вилоятида оддий райҳон экилади. Таомларга ошкўк сифатида солинади.

Таркибида камфора ва эфир мойлари, ошловчи моддалар, А ва С дармондорилари кўп миқдорда учрайди. Шу боис, у тиббиёт, косметология ва пазандаликда ишлатилади.

Табобатда кенг фойдаланилади

Халқ табобатида райҳоннинг қирқилган барглари, шираси, ёш новдалари ва ер устки қисмларидан тайёрланган шарбати яллиғланишга қарши, жароҳатлар битишини тезлатувчи, йўтални даволовчи, пешоб ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади.

Болгарияда райҳондан тайёрланган дамлама пешоб йўли яллиғланиши, шамоллаш, ангина, иситмани туширувчи восита тариқасида фойдаланилади. Баргларидан ажратиб олинган суви эса ўрта қулоқнинг йирингли яллиғланишига даво.

Ибн Сино райҳон суви юракни мустаҳкамлайди, ўпкадаги ғуборларни чиқариб, қон кетишини тўхтатади, эмизикли оналарнинг сути кўпайишига ёрдам беради, қориндаги дамларни бўшатади, дея ёзиб қолдирган.

Шунингдек, тез-тез райҳон истеъмол қилувчиларда юрак ўйнаши, меъда заифлиги ва қорин дам бўлиши йўқолади.

Агар ўсимлик суви шакар билан ичилса, нафас олишдаги қийинчиликлар йўқолиб, изтиробли йўтал ҳам барҳам топади. Қадимда оғиз бўшлиғи пишиб, ачишганда, табиблар янги узилган райҳон чайнашни тавсия қилган. Бу усулдан ҳозир ҳам фойдаланилмоқда. Қон айланиши издан чиққанда эса райҳонли дамламалар яхши наф беради.

Япроқларини бир кеча сувда дамлаб қўйиб, кейин ўша сув ичилса, танага қувват киради. Шу сабабли оғир хасталикдан тузалаётган беморларга, яқинда фарзандли бўлган аёлларга райҳонли чой ичиш тавсия этилади. Ичкетарни даволаш учун ҳам райҳон дамламаси қўл келиши қадимдан маълум.

Ортиқча вазндан халос бўлиш мақсадида парҳез сақлаётганларга райҳонли салатлар айни муддао. Биринчидан, таркибидаги фойдали хусусиятлари сабаб, витамин танқислигининг олдини олади. Иккинчидан, метаболизмни тезлаштириб, ёғларни эритади.

Антиоксидантлар ва К дармондорисига бойлиги боис, у гўзаллик ва ёшлик элексири сифатида ҳам қадрланади. Райҳон суви соч илдизларини мустаҳкамлашда кенг фойдаланилса, япроқларидан тайёрланган дамлама хуснбузарлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Ифорида ҳам шифо бор

Иссиқ ҳароратдан пайдо бўлувчи бош оғриғини райҳон ҳидлаб аритиш мумкин. Сафар чоғидаги чарчоқ ва кўнгил беҳузурлигини ҳам бир шох райҳон ҳиди бартараф этишга қодир. Замонавий тиббиётда у тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади ва ароматерапияда кенг қўлланилади. Бундан ташқари, бадбўйликни аритиш хусусиятига ҳам эга. Масалан, тиш тошлари ва милк касалликлари оқибатида пайдо бўлувчи оғиз ҳидланишидан райҳон чайнаб вақтинча халос бўлиш мумкин.

Уй ичида бир даста райҳон сақлаш орқали нафақат хона ҳавосини хушбўйлаштириш, балки ҳашаротлардан ҳам қутулиш мумкин.

Райҳон ҳаммага ҳам бирдай фойдали эмас. Юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет билан оғриган беморлар камроқ истеъмол қилишлари лозим. Тутқаноқ, стенокардия, юрак ишемик касалликларидан азият чекаётганларга эса ундан бутунлай воз кечиш тавсия этилади.

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар