ёхуд гемангиома қандай касаллик?
Гемангиома қон томирларининг туғма ривожланишдаги нуқсони бўлиб, хавфсиз ўсмалар гуруҳига кирадиган касаллик. Нисбатан болаларда кўп учрайдиган хасталикнинг артериал, веноз ва аралаш турлари мавжуд.
Гемангиома қон билан тўлган битта ёки бир нечта ҳосилалардан иборат бўлади. У тери остида жойлашиб, баъзан атрофдаги тўқималарни зарарлаш, тарқалиш ва ўсиш хусусиятига эга. Шу билан бирга, ички аъзолар — жигар, суяк ва мушакларда ҳам учраши мумкин.
Баъзан гемангиома терининг ички қисмида чуқур жойлашади. Бунда хавфсиз ўсмани шикастланишдан сўнг ҳосил бўладиган кўкимтир доғдан фарқлаш керак.
Гемангиоманинг пайдо бўлиши кўп жиҳатдан эмбрионал характерга эга бўлиши мумкин.
Қандай текширувлар ўтказилади?
Касалликка аниқ ташхис қўйиш учун умумий клиник кўрик, ультратовуш, лозим бўлганда ангиография, МСКТ ёки МРТ (магнит-резонансли томография) текширувлари ўтказилади. Шундан кейин ўсманинг аниқ ўлчамлари, тарқалиш даражаси ва бошқа тўқима ҳамда аъзоларга алоқадорлиги ўрганилади.
Норми ёки ўсма?
Айрим ҳолатларда гемангиомани хол ва кандиллома (сўгал)дан фарқлаш қийин кечади. Хавфсиз ўсмалар учун характерли бўлган хусусият — улар жуда тез ривожланади. Аммо хавфли ўсмаларга айланмайди.
Нимаси билан хавфли?
Ўсма юз, қулоқ супраси, бўйинда, қўл ва оёқ бармоқларида ва бошқа нозик соҳаларда пайдо бўлганда унинг ўлчами катталашиб, ҳаттоки аъзолар фаолиятини издан чиқариши мумкин. Бундай нохуш оқибатлар, айниқса, янги туғилган гўдакларда учрайди. Баъзан хавфсиз ўсмалар ҳам йирик қон томирлар билан алоқадор бўлиши қон айланиш тизимини издан чиқариши мумкин. Гемангиома тананинг ички аъзоларида учраса, бу клиник жиҳатдан оғир ҳолат ҳисобланади. Улар йиллар давомида ривожланиб боради ва тиббий кўрикдан ўтиш вақтида аниқланади.
Бундан ташқари, хавфсиз ўсмалар йирик қон томирлари ёки артериялар олдида, устида жойлашган бўлса, қон айланиш тизимини издан чиқаради, шунингдек, қон томирларининг эластиклигига салбий таъсир қилади.
Даво усуллари
Танада пайдо бўлган хавфсиз ўсма оғриқ бериб ёки косметик жиҳатдан ноқулайлик туғдирса, уни даволаш ҳақида жиддий ўйлаб кўриш лозим. Касалликнинг қуйидаги даволаш усуллари мавжуд:
эстетик жарроҳлик усули;
лазер терапияси;
криотерапия (суюқ азот билан музлатиш);
склерозловчи муолажалар;
гормонотерапия;
турли дори воситалари ёрдамида консерватив даволаш усуллари;
яқин масофали рентген терапия ва камдан-кам ҳолларда дистанцион телегамма терапия каби муолажалар ёрдамида беморни даволаш мумкин.
Тожиддин МУСТАФОЕВ,
Республика Онкология илмий маркази болалар онкохирургияси бўлими мудири
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔34
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔99
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔188
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил