Саломатлик      Бош саҳифа

ҚАЙСИ ГЎШТ НИМАГА ФОЙДА, НИМАГА ЗАРАР?

Деярли ҳар куни истеъмол қилинадиган гўштнинг фойдасини ҳар ким ҳам билавермайди. Уларнинг орасида турли хил гўшт бўлиши ҳам мумкин. Қуйида ўн хил гўштнинг фойдали ва зарарли жиҳатлари хусусида билиб олишингиз мумкин.

ҚАЙСИ ГЎШТ НИМАГА ФОЙДА, НИМАГА ЗАРАР?

Қўй гўшти соғлом одам учун жуда фойдали, бироқ иссиқ мизожга ярамайди. Салбий таъсирини йўқ қилиш учун зирк ҳамда тотим билан пишириш тавсия этилади.

Мол гўшти меъдани мустаҳкамлайди, бироқ организмда савдо ва шиш пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун занжабил, мурч ва шарбат билан истеъмол қилиш керак. 

Эчки гўшти тез ҳазм бўлади. Шолғом ва ёғ қўшиб пиширилса, салбий таъсирлари бартараф этилади. Бироқ эчки гўштидан кабоб қилиб ейилса, қуланж пайдо қилишини ёдда тутинг.

От гўшти организмда иссиқ қон пайдо қилади. Бироқ бавосирни келтириб чиқаради. Зарарини даф этиш учун ҳалила мураббоси билан истеъмол қилинади.

Барра гўшти ҳам соғлом, ҳам бемор учун бирдек фойдали. Аммо у шиллиқ хилтларни пайдо қилишини унутмаслик керак. Чилонжийда ва сиканжубин билан зарарини камайтириш мумкин.

Қуён гўшти қалтироққа яхши. Аммо уйқусизликни пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун ёғ, зира ва кашнич билан тановул қилиш керак.

Уй товуғининг гўшти бош мияни ҳўллайди ва уруғни кўпайтиради. Аммо унинг полвонлик, спорт билан шуғулланувчи инсонларга зиёни борлиги аниқланган. Товуқ гўшти шўрвасини истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Каптар гўшти юз рангини тиниқлаштириб, семиртиради. Зарарли томони — қуланж пайдо қилади. Салбий таъсиридан қутулиш учун ёғда яхшилаб пишириш керак.

Бедана гўшти бўғим оғриқларида наф беради. Аммо иссиқ жигарга зарари бор. Сирка ва кашнич билан тановул қилинса, фойдалилиги янада ортиб, салбий таъсирлари камаяди.

Хўроз гўштининг фойдаси шуки, шўрваси қуланжга фойдали. Зарари — меъдага зиёни бор. Уни даф этиш учун эски шароб билан истеъмол қилинади.

Санжар АЛЛАМОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар