Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилУйда қизалоғимиз қўғирчоғига кўйлакча тикса, қанча хурсанд бўлишини биласизми? Уни ҳаммага кўрсатиб, «ўзим тикдим», деб ғурурланиб қўяди. Бу — «менинг ҳам қўлимдан иш келади», дегани. Агар уни озгина алқаб қўйсангиз борми, кўнгли тоғдай кўтарилади. Ўзига бўлган ишончи янада ортади.
Ўғлимиз қоғоз ё лойдан машина ясаса, бирон сурат чизса, бўяса, хуллас, ўз қобилиятини ишга солиб, ниманидир уддалай олса, буни ўзи учун катта ютуқ деб қабул қилади. Ўз меҳнати сингган нарса унинг учун азиз ва қадрли бўлиб қолади.
Қизлар ўзига кийим тикиб кийса, бунга кўпчиликнинг ҳаваси келади. Уни моҳир чевар, қўли гул деб алқашади. Аммо кейинчалик биз фарзандларимизни ўз қўл меҳнати билан эришган муваффақиятларини изчил рағбатлантириб боришни унутиб қўямиз. Натижада, фарзандларимиз бизнинг шарт-шароитимизга тўғри келса-келмаса, хорижнинг маҳсулотига буткул танда қўяди. «Ҳамма импортнийсидан кийяпти, мен уялмай шуни кияманми?» қабилидаги қараш шаклланади.
Дунёдаги бир қанча давлатлар ўз маҳсулотини ўзлари учун ҳамиша биринчи ўринга қўяди. Улар учун миллий маҳсулот чин маънода миллий ғурурга айланган. Миллий маҳсулотни харид қилиш, ундан фойдаланиш орқали мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш, унинг барқарорлигига муносиб ҳисса қўшиш ғояси улар учун жуда муҳим. Бундай ёндашув ўз самарасини бериши аниқ. Бу ривожланган мамлакатларнинг ўзига хос тамойили.
Бугун бизда ҳам миллий маҳсулотимизни жаҳон бозорига олиб чиқиш, халқаро майдонда ҳамкор, шерик ва харидорлар топиш, шу йўл билан хориж сармоясини ўзимизга жалб қилиш кун тартибидаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Ҳар биримиз, хусусан, ота-оналар, оилада ўсиб келаётган фарзандларни бу ислоҳотга қандай тайёрлашимиз зарур? Бу ўткир савол, назаримда, бугун ҳар бир оилада мулоҳаза қилиниши керак.
Жаҳон тажрибасида синалган энг илғор иқтисодий тамойилларни содда, осон, бироз бадиий тарзда болалар ва ёшларга тушунтириб берувчи адабиётлар, айниқса, кинофильмлар, афсуски, бизда йўқ ҳисоби. Фарзандимизда болаликданоқ бир ишга ҳавас пайдо қилиб, кейинчалик қайсидир даромадли касбнинг бошини тутиб кетишига туртки бўладиган омиллар жуда кам. Биз эса фарзандимиз коллежни битириши билан ўз бизнесини бошлашини, катта сармоядор бўлиб кетишини истаймиз. Бунинг учун уларда етарли билим ва кўникма борми? Улар ўз бизнесини йўлга қўйиш борасида аниқ тасаввурга эгами? Бошқалар тузиб берган бизнес режа асосида тадбиркорлик қилишни эплаб кета оладими?
Агар фарзандни болалигиданоқ қайсидир ижтимоий ва иқтисодий фойдали фаолиятга йўналтира олсак, эртага унинг касб танлаши ва иш билан таъминланиши учун пойдевор барпо қилган бўламиз. Йўқса, ўз меҳнати, кучи, билими имкониятидан фойдаланишга болаликдан кўникмаган кишини коллеждаги уч йиллик таълим давомида кескин ўзгартириш анча мураккаб. Шунинг учун бугун коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи катта аҳамият касб этиб турибди. Бунинг учун, аввало, битирувчининг ўзида, менинг эртанги фаолиятим қандай бўлади, деган масъулият ҳиссини ҳам пайдо қила олишимиз зарур.
Бугун ўз бизнес ғоя ва режасига эга ёшларимиз бор, албатта. Улар республика миқёсидаги кўрик-танловларда қатнашиб, ўз бизнес ғоясининг асосли эканини намойиш этишяпти. Шундай бўлса-да, тадбиркорлик ёки бандлик борасида ҳали ўз ўрнини тополмай юрганлар ҳам кам эмас. Ота-оналар фарзанд келажаги учун фақат коллежни битираётгандагина эмас, олдинроқдан ҳаракат қилишса, назаримда, муаммога ўрин қолмайди. Қизларни тикувчилик, тўқувчилик, гулчилик, пазандалик каби ҳунарларга ўргатиб бориш, ўғил болаларни паррандачилик, қуёнчилик, косиблик, ўймакорлик сингари ўнлаб соҳаларга болаликданоқ йўналтириш — уларнинг келажаги учун муносиб имконият ҳозирлашдир.
Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.
БатафсилБугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.
Батафсил