Саломатлик      Бош саҳифа

ХИНАЛИ  СОЧЛАР ЖИЛОСИ

Ўзбек аёллари азалдан ҳайит байрами арафасида қўлларига, оёқларига хина билан турли нақшлар чизиб, шодиёнага алоҳида тайёргарлик кўришган. Хина — лавсония ўсимлиги баргидан олинадиган бўёқ. У Миср, Судан, Ҳиндистон давлатларида ўсади ва атир, соч бўёқ тайёрлашда, қўлларга нақш чизишда фойдаланилади.

ХИНАЛИ  СОЧЛАР ЖИЛОСИ

Араб мамлакатларида XVI асрдан бошлаб хинадан доривор ўсимлик сифатида фойдаланиб келинади. У антисептик хусусиятга эга. Жароҳатларда, бўғимларда оғриқ пайдо бўлганда, дерматологик ва суяк касалликларини даволашда қўлланилган. Бундан ташқари, баргидан йирингли, сувчечакдан қолган яраларни қуритишда фойдаланилган.

Ҳозир хина соч парваришида ҳам кенг ишлатилади. Сабаби, у сочдаги протеинлар билан киришиб, сингувчан сочларни соғлом, қайишқоқ ва жилокор қилади. Антибактериал хусусияти эса бош териси касалликлари (тошма, қазғоқ, қичишиш)ни даволайди. Хина соч рангини мутлақ ўзгартира олмайди, балки унга бироз қизғишроқ тус беради.

Сочларни қатиқ ва хина аралашмаси билан ювиш жуда фойдали. Бунинг учун  1 литр қатиққа бир қути қуритилган хина кукуни аралаштирилиб, сочга суртилади. Сўнг махсус полиэтилен қалпоқча кийилиб, устидан сочиқ ўралади. Икки-уч соатдан кейин соч ювилиб, табиий толали сочиқ билан қуритилади. Ёғли сочлар учун ҳафтада икки марта ёғсиз қатиқ ва хина аралашмаси кифоя. Ёғсиз сочларга эса ёғли қатиқ ва хина аралашмасини ҳафтада бир маротаба озиқлантирувчи ниқоб сифатида қўллаш мумкин.

Шунингдек, тирноқлар хиралашиб қолганда хинадан тайёрланган аралашма унинг жилокорлигини таъминлайди.

Моҳинур  ИБОДУЛЛАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар