— Ўғлим беш ёшда. Тез-тез шамоллайди. Шифокор иммунитети паст, чиниқтириш керак, деб маслаҳат берди. Боламга жуда яхши эътибор берамиз. Барибир тез-тез касал бўлаверади. Нима қилсам, касалликка чидамли бўлади?
Зарифа АЛИЕВА,
Тошкент шаҳри
— Иммунитети паст одам кучсиз инфекция сабаб ҳам оғир касалликка чалиниши мумкин, — дейди пойтахтимиздаги 15-сон поликлиника шифокори Дилбар МУҚИМОВА. — Айниқса, болалар ва қарияларда иммунитет мустаҳкамлиги жуда муҳим. Чунки суст иммун тизими болани заифлаштиради ва ақлий ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади. Танамиздаги ҳар бир аъзонинг ўз иммунитети мавжуд. Айниқса, юрак, буйрак, жигар иммунитети жуда аҳамиятли. Чунки бу аъзолар қонни фильтрлаш, ҳайдаш вазифасини ўтагани боис нафақат ўзини, балки қон орқали бутун организмни ҳимоялайди.
Иммунитети паст одамнинг касалликка чалиниши осон, тузалиши эса қийин кечади. Ойда бир неча бор шамоллаб, тез-тез томоғи оғрийди. Бактерия ва инфекцияларга қарши организм мустақил курашиш қобилиятини йўқотади. Оддий шамоллашда ҳам антибиотикларга мурожаат қилмаса, тузалмаслиги мумкин. Соғлом бола организми эса инфекцияга қарши ўзи курашади. Организм инфекцияга қарши курашишни бошлаганида иситма кўтарилади. Йўтал, акса уриш, кўз ёшланиши ҳам иммунитетнинг ҳимояга тайёрлигини билдиради. Гоҳида беморнинг сал иситмаси чиқса, уни тезда туширишга ҳаракат қилади. Бироқ иситмани иммунитетдан дарак берувчи, деб қабул қилиш керак. Фақат тана ҳарорати 38 даражадан ошгандагина иситма туширувчи воситалардан фойдаланиш лозим. Унгача эса беморга кўпроқ суюқлик ичириб, ҳароратини текшириб турган маъқул.
Иммунитет нега сустлашади?
Аввало, овқатланиш тартибининг бузилиши, С витамини етишмаслиги иммунитетни пасайтириб юборади. Антибиотиклар ва камҳаракатлилик ҳам иммунитетни сустлаштиради. Ҳаддан ташқари тозалик, орасталик ҳам иммунитетни пасайтиради. Болани туғилганидан чиниқтириб бориш керак. Тупроқ билан ўйнашига, очиқ ҳавода сайр қилишига, тенгдошлари билан кўпроқ мулоқотда бўлишига имконият яратиш лозим. Агар бола жуда авайлаб ўстирилса, ундаги иммунитет ҳам шунга мос бўлади. Чиниқмаган иммунитет организмни кўнгилдагидек ҳимоя қилолмайди. Жуда қалин кийиниш ҳам иммунитетни пасайтиради. Чўмилиш ва офтобда тобланиш иммунитетни кучайтиради. Бунда, айниқса, спортнинг сузиш, югуриш, велосипедда учиш, енгил атлетика, бадиий гимнастика турлари жуда фойдали. Иммунитетни мустаҳкамлашда наъматак дамламаси, ёнғоқ, қуритилган ва ҳўл мевалар, қайнатилган сабзавотлар, табиий асал, қайнатма шўрвалар, кўкатларни истеъмол қилиш тавсия этилади.
Санжар АЛЛАМОВ
ёзиб олди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔34
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔99
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔188
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил