Юздаги ажинлар олдини олиш ва бартараф этиш учун турли сунъий аралашмали суртма (крем)лардан фойдаланамиз. Улар ажинни ташқи томондан силлиқлаб турса-да, терининг ички қаватига таъсир кўрсатмайди. Бу мақсадга эришишда табиий маҳсулотларнинг аҳамияти беқиёс.
Ёнғоқ
Ёнғоқ таркибидаги Е витамини ва коэнзим моддалари тери ҳужайраларини озиқлантириб, ёшартириш хусусиятига эга. Бунинг учун истаган ёнғоқ мағзидан кунига 50 грамм ейиш кифоя.
Мева ва сабзавотлар
Сабзи, помидор, қовоқ, ўрик таркибида тери ҳужайраларини янгиловчи бета-каротин моддаси мавжуд. Апельсин, киви, қорағат таркибида С витамини жуда кўп. У қаришни секинлаштирувчи коллаген ҳосил бўлишига ёрдам беради. Анор теридаги эластик хусусиятни кучайтириб, турли шикастланишларни тезда бартараф этади.
Бўтқалар
Улар таркибидаги кремний моддаси коллаген ишлаб чиқаришда қатнашади. Шунингдек, танадаги турли тиқилма ва заҳарли моддаларни тозалаб, терининг яхшиланишига кўмаклашади.
Зайтун ёғи
Маълумки, қуруқ терининг ажин тушишига мойиллиги юқори. Зайтун ёғи эса бошқа маҳсулотларга қараганда уч карра кўпроқ ёғ кислотасига эга бўлиб, тери ҳужайрасининг қайта тикланишини кучайтиради.
Феруза ФУЗАЙЛОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔34
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔99
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔188
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил