Ота-боболаримиз тутнинг минг бир дардга даво эканини таъкидлашган. Оқ тут таркибида қандлар, органик кислоталар, витамин С, ошловчи моддалар бор. Абу Али ибн Сино оқтут баргини ангина, қуритилмаган барг ширасини эса тиш оғриғида тавсия қилган. Мева шираси билан оғиз ва томоқдаги шишларни, дизентерия касаллигини даволаган ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатган.
Халқ табобатида оқтут иситма чиққанда, ичак касалликларида, қонни тозалашда ишлатилади. Тут пўстлоғи (қайнатмаси ва кунжут ёғида тайёрланган суртма дори) яраларни даволашда ҳамда балғам кўчирувчи, пешоб ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади. Барг қайнатмаси шамоллаш, иситмалашда ҳароратни пасайтирувчи дори ҳисобланади.
Тутнинг бронхитда қўлланиши: 800 грамм шакар 1 литр сувга солинади ва қайнатилади. Сўнгра тут ва 1 та лимон шарбати қўшиб, қайнатилади. Беш дақиқадан кейин оловдан олинади. 1 ошқошиқдан 5-6 маҳал ичилади.
Камқонлик, подагра, қандли диабетда: янги тутни яхшилаб эзиб, қориштирилади. 2 ошқошиғи 1 стакан қайнаган сувга солинади. Термосда 4 соат тиндирилади. Кунига тўрт маҳал, овқатланишдан олдин чорак стакандан ичилади.
Ич кетиши, дизентерия, энтероколитда: 2 ошқошиқ майдаланган тут 1 стакан қайнаган сувда 4 соат тиндирилади, сузиб олинади. Кунига 3-4 маҳал, овқатланишдан олдин чорак стакандан ичилади.
Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасида: тут шарбати тайёрланади ва кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади.
Парадонтоз, стоматитда оғиз тут шарбати билан чайилади.
Шотут таркибида қандлар, органик кислоталар, пектин мавжуд. Абу Али ибн Сино шотут билан оғиз, томоқдаги шишлар, дизентерияни даволаган, уни сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатган.
Халқ табобатида шотутни чилонжийда билан қўшиб, дифтерия ва скарлатина даволанади. Оғиз бўшлиғида яралар пайдо бўлса, шотут қайнатмаси билан чайиш керак.
Шотутнинг озиқлиги кам, аммо у иштаҳани очади, иситмани туширади.
Гўзал МАТЁҚУБОВА
тайёрлади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил