Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КУТУБХОНА ТОМОША УЧУН ҚУРИЛМАЙДИ

«Мен ўзимдаги ҳамма яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман».

 

КУТУБХОНА ТОМОША УЧУН ҚУРИЛМАЙДИ

Бу ибора машҳур рус ёзувчиси Максим Горькийга тааллуқли. Дарҳақиқат, ҳеч эътибор берганмисиз, мутолаа билан банд китобхон беихтиёр ўша асар қаҳрамонига айланади.  У йиғласа йиғлайди, кулса кулади. Муаллиф ҳис этган изтироб, қайғу, бахт ва ҳатто, аламни худди асар қаҳрамони каби ўз бошидан ўтказади. Бирор бир ўқувчи йўқки, «Ўткан кунлар»ни ўқиб кўзидан бир томчи ёш оқмаган ёки «Меҳробдан чаён»ни мутолаа қилиб, бир лаҳзага ўйга толмаган бўлса.

Бу каби асарлар бизга атрофдагиларга нисбатан таҳлилни ўргатади. Дунёга теран, зийрак нигоҳ билан назар ташлашга ундайди, дунёқарашни кенгайтиради. Хуллас, ушбу китоблар — садоқатли дўст ва саодатга элтувчи нурафшон йўлдир.

Китобни севган ҳар бир буюк аждодимиз тарих зарварақларидан мангуга жой олди. Мангулик эса китобнинг бизга берган чексиз инъомидир.

Биз, аждодлари ой нурида китоб ўқиб не-не асарлар яратган Беруний, ибн Сино, Хоразмий, Навоий каби дунёни ҳайратга солган буюклар, маърифат учун ҳатто, ширин жонидан кечган Қодирий, Чўлпон, Усмон Носирлар авлодимиз. Шундай экан, қўлимизда турган китобни бугунги дориламон кунларга етиб келишимизга сабабчи бўлган, жон фидо қилган адиблар ҳақ-ҳурмати учун ҳам ўқимоғимиз шарт. Зеро, китоб — асосий маслакдошдир.

Яхши кутубхона — лаълдан аъло, деган ҳикмат бор. Бу нечоғли ҳақиқат — билмадим-у, лекин яхши китобхон ҳаммадан аъло, назаримда. Ахир, «Ўқиш осон, лекин ёзилганга амал қилиш қийин», деб бежиз айтишмайди. Китобхон фақат китоб варақлаган одамгина эмас, балки ўқиганларининг таг маъносини тушуниб, уларга амал қиладиган инсондир.

Илгари китоб тўплаш, кутубхона ташкил этиш жуда қийин бўлган экан. Чунки китоблар аёвсиз йўқ қилинарди. Шунга қарамай, ўша даврларда ҳам ҳақиқий китобхонлар кўп бўлган. Улар китобга таянган ва унга ўзгача меҳр қўйган. Ҳозир эса расталар китобга тўла. Ҳашаматли китоб дўконлари бор. Исталган китобни топиш мумкин. Кутубхона барпо этиш осон, лекин кейинги пайтларда китобларга, ҳатто, кўз югуртириш мушкул «иш»га айланган эди. Назаримда, ўқувчиларда китобга меҳр озгина сусайган эди.

Китоб — миллатнинг юраги. Юрак эса уришдан тўхтамаслиги лозим.

Дилором ҚЎЧҚОРОВА,

 Паркент агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар