Абу Али ибн Сино қон олдириш танадаги «мўллик», яъни томирлардаги яроқсиз хилтларни чиқариб юборишини таъкидлаган. Қони кўпайиб кетиб, касалликка чалинувчан бўлиб қолган ҳамда айрим хасталиклар билан оғриган беморлар қон олдириши зарурлиги уқтирилган. Бугунги кун тиббиётида бу ҳатто соғлом инсон танаси учун ҳам кони фойда экани таъкидлаб келинмоқда.
— Донорлар 18-60 ёшдаги соғлом инсонлар бўлиб, улар қон марказларида тўрт босқичли тиббий текширувдан ўтказилади, — дейди Республика қон қуйиш маркази донорларни жамлаш бўлими бошлиғи Муҳаррам ПЎЛАТОВА. — Шундан сўнг шифокор тавсиясига кўра донорлик қилиши мумкин. Соғлом киши учун қон топшириш, албатта, хавфсиз ҳисобланади. Танадаги 4,5-5 литр қондан маълум қисми олинади. Унинг ўрни эса 36 соат ичида қайта тикланиш хусусиятига эга. Ўз қони ва унинг таркибий қисмларини тиббий эҳтиёжлар учун тақдим этадиган бундай шахснинг саломатлиги хавф остида қолмаслиги кафолатланади.
Қон, унинг таркибий қисмлари ва препаратлари (плазма, эритроцитлар, тромбоцитлар, альбумин ва иммуноглобулинлар) инсон ҳаёти хавф остида қолганда қуйилади. Оғир даражали камқонлик, лейкоз, қон ивиш тизими бузилиши (гемофилия, коагулопатиялар), саратон касалликлари, оғир туғуруқлар, жарроҳлик амалиёти, куйишлар ва турли фавқулодда ҳолатларда қон қуйиш тирик қолишнинг ягона усулидир.
Айниқса, 40 ёшдан ошган кишиларнинг йилда бир марта қон топшириши юрак-қон томир тизими учун янгиланиш, демакки, умрни узайтириш дегани. Йиллаб ишлаган томирлар гўё «қурум босган»дек ёмон аҳволга келиб қолади. Қон топшириш эса уларни тозалаш демакдир.
Қон олишдан аввал уни қабул қилаётган инсон хавфсизлигини таъминлаш учун донорнинг қандай касалликлар билан оғригани, соғлиғи, яқин орада ичган дори-дармонлари ва ҳаёт тарзи ҳақида маълумот йиғилади. Ҳар қандай маълумотлар сир тутилиши кафолатланади. Қон топширгач, донор доимий ҳаёт тарзини давом эттириши мумкин. Фақат маълум муддат оғир жисмоний ҳаракатлар қилмай, кўпроқ суюқлик ичиши тавсия этилади.
Орамизда ўзгалар саломатлиги учун қайғурадиган инсонлар жуда кўп. Улар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Юртимиздаги бундай ғамхўр ва меҳрибон инсонлар доимий эътиборда. Шу мақсадда 2014 йилдан «Ўзбекистон фахрий донори» кўкрак нишони таъсис этилди. Улар 14 июнь — Халқаро донорлар кунида моддий рағбатлантирилади. Донорлик жамиятимизнинг ҳар бир соғлом аъзоси учун масъулиятли ва инсоний бурч бўлиб қолишини истардик.
Гулгун СУЛТОНОВА
ёзиб олди.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил