Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
Батафсил— Танамнинг баъзи жойларида қизғиш рангли тез-тез қичишадиган доғлар пайдо бўлди. Назаримда, улар кундан-кунга катталашиб бораётгандек. Шифокорга мурожаат қилсам, «Псориаз» касаллиги, деди. Бу қандай хасталик? Шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
— Баданда қизғиш рангли, тери сатҳидан кўтарилиб турувчи доғ бўлса, билингки, бу ҳақиқатдан ҳам псориаз касаллиги аломатидир, — дейди пойтахтимизнинг 23-оилавий поликлиникаси шифокори, аллерголог Дилфуза ОЧИЛОВА. — Бу доғ атрофида ачишиш, қичишиш ва оғриқ кузатилади. Баъзан эса тирноқлар шикастланиши, бўғимлар яллиғланиши ҳам мумкин. Псориаз касаллиги бир қанча сабаблар орқали юзага келади. Гоҳида тери касалланиши, яъни терининг механик шикастланиши ёки таъсирланиши, тери юзасининг қирилиши, ҳар хил совун кукунларини кўп ишлатиш, турли кимёвий эритмалар билан ишлаш, тери аллергияси, терининг ўта қуруқ бўлишидан келиб чиқади. Гоҳида эса стресслар — жисмоний ва руҳий зўриқишлар, бошдан ўтказилган стрептококли инфекциялар, ўткир ва сурункали касалликлар, айрим дори воситаларининг ножўя таъсири сабаб пайдо бўлади.
Касаллик одатда, териси қуруқ, юпқа, таъсирчан одамларда кўп учрайди. Аксинча, териси ёғли, тери эластиклиги юқори одамларда деярли учрамайди. Шу сабаб ҳам касаллик асосан аёлларда кузатилади. Псориаз кўпинча, тирналган, қашланган, кесилган тери соҳаларида пайдо бўлади. Спиртли ичимликлар истеъмол қилганда, инфекция ўчоғида кўп қолганда, кетма-кет стрессни бошдан кечирганда, иқлим ўзгариши, мавсум алмашиш каби ҳолларда касаллик қўзғалиши кузатилади. Ҳатто, баъзи беморларда псориаз узлуксиз кечиши ҳам мумкин.
— Касаллик қандай даволанади?
— Аввало, беморга парҳез таомлар тавсия қилинади. Овқатланиш рационидан дудланган маҳсулотлар, шоколад, турли қовурилган маҳсулотлар, спиртли ичимликлар, қаҳва ва шакар олиб ташланади. Рационни нордон сут маҳсулотлари, яъни кефир, қатиқ, янги узилган барра кўкатлар, олма, балиқ гўшти билан бойитиш керак. Овқатлар қайнатилган, димланган ҳолда истеъмол қилинади. Ювинишда болалар учун мўлжалланган совундан фойдаланиш керак. Касаллик сабаб тери қуруқлашиб кетади. Агар танада псориаз кам бўлса, антибиотик буюрилмайди, улар фақат терида иккиламчи яллиғланиш кузатилгандагина тавсия этилади. Касаллик келиб чиқмаслиги, агар псориаз билан хасталанган бўлса, даволаш самарали бўлиши, қайта безовта қилмаслиги учун спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик, тамаки чекмаслик, ортиқча вазндан халос бўлиш тавсия этилади. Шунингдек, тўғри овқатланиш, соч учун мўлжалланган бўёқлардан фойдаланмаслик, косметика ва парфюмерия воситаларидан воз кечиш лозим. Энг асосийси, маиший-кимёвий воситалардан узоқроқ бўлиш керак.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил