Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«КИТОБ КУНИ» КЕРАК

Улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таъбири билан айтганда, «китоббеминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи».

Барча даврларда ўқувчиларни китобга қизиқтириш жуда мураккаб жараён бўлиб келган. Айниқса, ҳозирги пайтда мобиль алоқа ва бошқа техника воситалари барчанинг асосий овунчоғига айланиб бормоқда. Ота-оналарнинг ўзлари ҳам бунга шароит яратиб бермоқда. Ачинарлиси, гўёки бугун китоб ўқиш учун вақт сарфлашга ҳожат йўқдек. Қанийди, ота-она фарзандининг туғилган кунига олиб бераётган планшет ёки уяли телефон ўрнига китоблар совға қилса... Фарзанди келажагига қайғурган ота-она ва шогирди камолига масъул устозлар агар қўлингизга китоб тутқазиб ўқишга ундашса, бундан фақат мамнун бўлинг. Бу уларнинг сизга ва келажагингизга бефарқ эмаслигидан далолатдир.

Аслида, ҳеч бир ахборот воситаси, кино ёки видеофильм бадиий асар ўрнини босолмайди. Масалан, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар»и асосида суратга олинган фильм кишини қанчалик жунбушга келтирмасин, китобдаги жозибага тенглашолмайди.

Бугунги кунда китоб расталарида китоблар кўп, шу баробарида китобхонлар ҳам оз эмас. Лекин биз китобни танлаб, саралаб ўқишни биламизми? Қолаверса, ҳозирда турли алоқа воситалари орқали номақбул китоблар оқими ҳам шу қадар кўпки, улар орасидан танлаб ўқиш маҳоратини ошириш ҳам муҳим. Бундан ташқари, маънавий-тарбиявий аҳамияти ва савияси ўта саёз асарлар ҳам учраб турипти. Демак, ўқиладиган асарни танлай билиш ҳам санъат. Ўсиб келаётган ёшлар онгида ана шундай санъатни, тўғрироғи, маънавий иммунитетни шакллантириш мақсадга мувофиқ. Зеро, китоб танлаш — англаб бўлмас сеҳрга бой руҳий жараён.

Китоб нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун дунё давлатлари орасида ҳам жуда қадрланади. У турли элат ва халқларда инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаи сифатида қаралади. Фикрлаш қуроли, ҳазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам уни миллатлар азиз, мўътабар деб ҳисоблаган. Шу сабаб китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ ҳаётий эҳтиёжга айланган. Шунинг учун ҳам 2 апрель — Болалар китоблари халқаро куни, 23 апрель — Бутунжаҳон китоб ва муаллифлар ҳуқуқлари куни, 14 февраль — Китоблар совға қилиш халқаро куни сифатида бутун дунёда нишонланади.

Янгилик бир кун эскиради, бироқ инсониятнинг минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди.

Шу ўринда айрим масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз. Хусусан, кўплаб китобларнинг эркин савдодаги адади кам. Бу китобларни асосан пойтахтдан ва вилоятлар марказларидан саноқли сонда топиш мумкин. Айниқса, чекка қишлоқларимизда ўн минглаб ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва соҳа мутахассислари бор. Шундай экан, улар бехабар қолаётган китоблар сони қанча... Агар нашр этилаётган китоблар чекка қишлоқларгача етиб бориши таъминланса, бу адабиётлар билан танишиш имкони янада кенгаяр эди. Қолаверса, ноширлик иши билан шуғулланаётган тадбиркорлик фаолияти ҳам тобора жонланар эди. Умид қиламизки, барча корхона, ташкилот ва муассасалар энг муҳим ва барча ўқиши лозим бўлган китобларнинг ўқувчиларга етиб боришида жонбозлик кўрсатади.

Қолаверса, мамлакатимизда йилнинг бир куни «китоблар куни» сифатида эътироф этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу орқали аҳолининг китобга бўлган муҳаббатини янада юксалтиришга, шу кунда яқинларимизга китоблар совға қилишга яна бир имконият юзага келар эди.

Баъзи газеталардаги каби даврий нашрларда, интернет сайтларида китобхонликни тарғиб этувчи рукнлар, масалан, болалар учун тарғибот расмлари, кўрик-танлови каби эълонлар кенгайтирилиши болаларимизни мутолаага янада кўпроқ қизиқтириши шубҳасиз.

Аҳолининг китобга муносабатини ўзгартириш, китобхонликни янада кучайтириш, ёшларимиз ўртасида китоб ўқиш маданиятини юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб масаласидир. Зеро, китоб ўқиган – тафаккури, фикрлаш доираси кенг, маърифатли кишилар ўз жамиятининг чинакам бойлиги бўлиб келган.

 

Исломжон ЗОКИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар