Саломатлик      Бош саҳифа

ҚИЗИЛ, ҚОРА ДОҒЛАР НИМАДАН ДАРАК?

Гоҳо баданда қизил, жигарранг, қора доғлар пайдо бўлади. Баъзида уларга эътиборсиз бўлсак, гоҳида бу бизни ташвишга солади. Хўш, бу доғларнинг пайдо бўлишига сабаб нима? Уларнинг келиб чиқиши саломатлик билан боғлиқми?

Бу борадаги саволларимизга дерматолог Шаҳло ИСМОИЛОВА жавоб берди.

ҚИЗИЛ, ҚОРА ДОҒЛАР НИМАДАН ДАРАК?

— Доғ пайдо бўлиши асосан, модда алмашинуви ва функцияларининг бузилишидан келиб чиқади, — дейди Шаҳло Исмоилова. — Бу ёшга боғлиқ эмас. Улар катталарда ва ёшларда турли сабаблар билан пайдо бўлиши мумкин. Гоҳида доғлар қандай пайдо бўлган бўлса, шундай ўз-ўзидан йўқолиши ҳам мумкин. Бироқ бу камдан кам ҳолатларда юз беради. Доғларни кетказиш анча вақт ва ҳаракат талаб этади. Айниқса, юз териси жуда таъсирчан бўлгани сабаб, доғлар тез юзага чиқади. Кўпинча аёллар юзда пайдо бўлган доғларга қарши турли косметик воситаларни қўллай бошлайди. Аслида эса фақат бу тадбир билан доғлар йўқолмайди. Бундай воситаларни қўллашда дастлаб, юз озгина оқаргандек бўлади, бироқ вақт ўтгач, яна ўзини намоён қилаверади. Шу сабаб доғларнинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб, кейин даволаш керак.

— Пигмент доғи-чи?

— Пигмент доғи меланин моддасининг организмда ҳаддан ортиқ фаоллашуви сабаб терида пайдо бўлади. Меланин — бу аморф доғ ҳисобланиб, соч, тери, кўз қорачиғига меъёрда тўқ-жигарранг ва қора ранг беришда катта рол ўйнайдиган модда. Гоҳида меланин терининг бир нечта қаватида жойлашади. Агар у тери юзасида жойлашса, оч тусдаги доғлар пайдо бўлади. Масалан, сепкил ва холлар шулар жумласидан. Улар оч-сариқ рангдан, то жигарранггача тусда бўлади. Лекин жигарранг доғлар юзнинг чуқурроқ қаватларида жойлашади. Баъзан тери сатҳига кўтарилиши ҳам мумкин.

— Қандай турлари бор?

— Унинг бир нечта тури бўлиб, булар — сепкил, хлоазма, лентиго, холлар ва туғма доғлардир. Доғларга гоҳида наслий мойиллик ҳам кузатилади. Агар наслий жиҳатдан мойиллик кучли бўлса, чақалоқлар терисида жигарранг доғ билан туғилади. Доғларнинг яна бир тури бу гормонлар фаолиятининг бузилиши оқибатида пайдо бўладиган қора доғлардир. Булар ҳомиладорликда, туғишнинг биринчи йилида гормонал мувозанатнинг бузилишидан келиб чиқади. Бу доғларни бартараф этиш учун нафақат ташқаридан таъсир ўтказилади, балки организмдаги гормонал мувозанатни меъёрига келтириш зарур бўлади. Бунинг учун, аввало, эндокринологик, гинекологик касалликларнинг организмда бор-йўқлигини текшириш керак. Айниқса, қалқонсимон без фаолиятига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Асосий касалликни даволагач ва гормонал ҳолат меъёрига келтирилгач, доғлар олдинига очаради ва вақт ўтиши билан йўқолиб кетади. Қуёш ва ультрабинафша нурдан ҳам доғлар пайдо бўлади. Айниқса, баҳор пайтларида қуёш нурлари терига кучли таъсир қилади. Баъзи ҳолатларда қуёшдан сақловчи воситаларнинг ҳам доғларни бартараф этишга кучи етмайди. Шу сабаб кундузи 11.00 дан 15.00 гача терини тиғиз қуёш нуридан асраш керак.

— Доғларнинг жойлашишига қараб, қайси аъзода муаммо борлигини аниқлаш мумкинми?

— Юз, бўйин, қорин соҳасидаги доғлар гормонол мувозанатнинг ўзгариши билан боғлиқ. Бу асосан ҳомиладор аёлларда кузатилади. Қўл кафти ва юз ёноғидаги майда доғлар пешоб йўли ҳамда жигардаги ўзгаришлардан дарак. Пешона, икки чакка, қўл кафти, оёқдаги доғ қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар ва сийдик қопи яллиғланишидан дарак. Витаминлар етишмаслиги ҳам доғни юзага келтириши мумкин. Бурун атрофидаги доғ, кўкракдаги майда сепкил қуёшда узоқ вақт тобланиш асорати. Бўйин соҳаси, қулоқ атрофида юзага келган доғлар стресс ва асабийликдан. Асабий кишиларда доғ пайдо бўлиши кўпроқ кузатилади. Қизилроқ доғлар ошқозон-ичак тизимида муаммолар борлигини билдиради. Жигарранг доғлар жигар ва ўт қопи касалликларидан, сарғимтир жигарранг доғлар буйрак хасталикларидан далолат. Бу ўзгаришлар бартараф этилгач, доғлар ўз-ўзидан йўқолади. Гоҳида доғлар минерал ва витаминлар етишмаслигидан келиб чиқса, баъзида айрим дориларнинг узоқ вақт истеъмол қилинишидан пайдо бўлади. Айниқса, антибиотиклар истеъмолида бу кўп кузатилади. Доғларга аллергик ҳолатлар, косметика воситаларининг нотўғри ишлатилиши ҳам сабаб. Айрим доғлар эса ёш ўтиши ва қариш билан боғлиқ. Чунки 40-45 ёшдан кейин организмда меланин моддасининг миқдори ошади. Натижада юзда ва қўлда доғлар пайдо бўла бошлайди. 60-70 ёшдан кейин лентиго номли оч ва тўқ жигарранг доғнинг кўпайиши жадаллашади. Бироқ доғнинг пайдо бўлиши сурункали касалликларнинг мавжудлиги билан ҳам изоҳланади. Баданда доғлар пайдо бўлдими, аввало, дерматологга учраш лозим. Албатта, гинеколог, эндокринолог, гастроэнтеролог, невролог, невропатолог ва бошқа мутахассислар маслаҳатини олиш зарур. Чунки доғлар ички аъзоларнинг касалликка қарши ёрдам чақириғи бўлиши ҳам мумкин.

 

Гўзал МАТЁҚУБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔20

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔43

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔56

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 20    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 43    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 56    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 70    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар