Баҳорнинг иштаҳани очувчи энг сархил маҳсулотларидан бири, шубҳасиз, қулупнай. Ўзига хос таъмга эга табиатнинг бу неъмати инсон танаси учун зарур бўлган фойдали дармондориларга жуда бой.
Қулупнайнинг таркибида иммунитетни ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамловчи С витамини мавжуд. Бундан ташқари, у ўзида В9, К, В1, В2, А, РР, Е дармондорилар ва калий, натрий, магний, кальций каби моддаларни сақлайди. Фруктоза, сахароза ва глюкоза моддаларига эга бу меванинг ўт ва пешоб ҳайдаш, бактериялар ва шамоллашга қарши курашиш каби хусусиятлари бор.
У иштаҳани очади ва овқат ҳазмига ёрдам беради. Таркибидаги фолий кислотаси фаолликни оширади, юракни бир маромда ишлашига кўмаклашади. Бу резавор мева кайфиятни кўтаради, уйқуни яхшилайди, хотиржамлик бағишлайди.
Қулупнай авитаминоз, анемия, подагра, гастрит, холецистит, атеросклероз, қандли диабет ва яна бошқа кўплаб касалликларга жуда фойдали.
Бу маҳсулот косметикада ҳам кенг қўлланилади. Ундан тайёрланган ниқоблар юз терисини юмшатади, оқартиради, ажинларни текислайди. Қулупнайнинг пояси ва баргининг қайнатмаси милк шамоллашида ва томоқ оғриғида яхши самара беради. Ундан тайёрланган боғламлар эса турли хил жароҳатларни, дерматит, лишай, экзема кабиларни даволайди. Қулупнай шарбати меваси каби жуда фойдали.
Аллергия қўзғатади
Қулупнай таркибидаги кислота ошқозон-ичак йўлларида касаллиги бор кишилар учун зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Айримларда аллергия қўзғатади. Қон босими юқори беморларга уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Бу меванинг истеъмолида меъёрга риоя қилиш мақсадга мувофиқ.
Феруза ФУЗАЙЛОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔34
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔98
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔188
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил