Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилБуйрак-тош касаллиги пешоб ажратиш (концентрацион) фаолиятининг бузилиб, сийдикнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгариши оқибатида буйрак коса-жом тизимида тошлар пайдо бўладиган сурункали хасталикдир. Бу ўзгаришлар организмдаги умумий модда алмашинувининг бузилиши билан ҳам боғлиқ. Ҳаддан зиёд кўп овқатланиш (айниқса, гўштли маҳсулотлар) натижасида оқсил парчаланишининг кучайиши танадаги ана шу модда алмашинувининг бузилишига олиб келади. Яъни, касаллик туфайли буйракларнинг коса-жом тизими ва сийдик йўлларига тўпланиб қолган туздан тош пайдо бўлади.
Буйрак-тош касаллиги сабаблари тўлалигича аниқланмаган. Бироқ танада моддалар алмашинуви бузилиши энг асосий сабаблардан. Шунингдек, буйрак ва сийдик йўлларидаги инфекцион яллиғланиш туфайли юзага келадиган пешоб ажратиш (уродинамика) тизимининг бузилиши ҳам касалликни кучайтириб юборади.
Энг аввало, сийдик ачишиб, оғриқли келади ва пешоб хиралашади. Сийдик йўлида тош йиғилиши натижасида тўсиқ пайдо бўлиб, буйрак санчиғини юзага келтиради. Санчиқ эса хуруж даражасигача бориши мумкин. Белда ҳосил бўлган оғриқ чов соҳаси бўйлаб қовуққа томон тортиб, кучаяди. Хуруж вақтида ва ундан кейин сийдик қон аралаш тусга киради. Касалликда кўнгил айниши, қайт қилиш, иштаҳа пасайиши, уйқу ва бошқа руҳий бузилиш каби белгилар ҳам кузатилиши мумкин. Бундай беморлар, албатта, уролог ва нефролог мутахассисларга мурожаат қилиши лозим. Касалликка лаборатор ва махсус асбоблар ёрдамида текшириш асосида аниқ ташхис қўйилади.
Бу касалликни даволаш асосан, организмдаги моддалар алмашинуви бузилишини мувофиқлаштириш, буйрак ва сийдик йўлларида пешоб ҳаракатини равонлаштиришдан иборат. Шунингдек, сийдик йўлларидаги инфекцияга қарши курашилади.
Касалликнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг олдини олиш учун, аввало, организмдаги модда алмашинувини изга солиш лозим. Бунга соғлом турмуш тарзига риоя этиш ва қатъий парҳез орқали эришилади.
Кўп миқдорда шовул ва сийдик кислотаси пайдо қилувчи маҳсулотлар истеъмол қилиш тақиқланади. Ош тузи, жигар, буйрак, тил, қази ва дудланган гўшт, маргарин, бедана тухуми, бринза, пишлоқ, шоколад, қўзиқорин, анжир, мош, нўхат, ловия, аччиқ қора чой, қаҳва ҳамда какао истеъмол қилмаслик талаб этилади.
Беморларга, асосан, ёғсиз мол гўшти, қайнатилган, буғда пиширилган парранда ва балиқ гўшти, ўсимлик мойлари, сариёғ, товуқ тухуми (суткасига биттадан кўп эмас), биринчи ва иккинчи навли ун маҳсулотлари, мураббо, мармелад, гуруч ва маржумак (гречиха), карам, бодринг, турп, қовоқ, сабзи истеъмол қилиши мумкин. Ўрик, беҳи, нок, олма, шафтоли, узум, қовун-тарвуз, олча каби мевалар жуда фойдали. Кўк чой, мева ва сабзавот шарбатлари ҳамда наъматак дамламалари ҳам тавсия этилади.
Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
БатафсилАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.
БатафсилОлимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимликлар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.
Батафсил