Саломатлик      Бош саҳифа

ТАРТИБСИЗ ОВҚАТЛАНИШ АСОРАТИ

яра касаллигига сабаб бўладими?

Яра касаллиги (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси) қайталанувчи ва жадаллашишга мойил хасталик. Унинг келиб чиқишига кучли ҳаяжонланиш, қийин ҳазм бўладиган, ёғли, аччиқ ва шўр, ўта иссиқ ва совуқ таомлар истеъмол қилиш, тартибсиз овқатланиш (қуруқ нон – чой билан овқатланиш, таомланишлар орасидаги узоқ танаффуслар), ишда, оиладаги асабийлашиш ва руҳий зўриқишлар, зарарли одатлар, спиртли ичимликлар ичиш ва чекиш кабилар сабаб бўлади.

ТАРТИБСИЗ ОВҚАТЛАНИШ АСОРАТИ

Белгилари

Яра касаллигида бемор, асосан, тўш ости соҳасидаги оғриқдан шикоят қилади. Оғриқ овқат егандан 1,5-2 соат кейин бошланади. Ўн икки бармоқ ичак ярасида наҳорда (оч қоринга) оғриқ тутади. Бу ҳолат кўпинча овқат ейилгач, ўтиб кетади. Кўнгил айниши қайт қилиш белгилари билан намоён бўлади. Касаллик одатда эрта баҳор ва кеч кузда қайталаб туради. Баъзида беморлар бу белгилар кузатилганда ўзларича дорилар ичиб, шифокорга кеч мурожаат қилишади. Бунда касаллик ташхиси кеч аниқланиб, баъзи асоратлар юзага келади. 

Давоси

Касаллик консерватив ва жарроҳлик усуллар билан даволанади. Консерватив муолажада беморнинг жисмонан ва руҳан ором олиши, шифокор тавсия қилган парҳез ва дори-дармонлар ва физиотерапевтик усуллардан фойдаланиши муҳим ҳисобланади. Спиртли ичимлик ичиш ва чекиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Касаллик қайталанмай турган даврда эса кун тартиби ва парҳезга қатъий амал қилиш зарур.

Парҳез

Овқатланиш тартибини тўғри ташкил этиш танада бўлаётган фаол жараённи тўхтатиш, касаллик аломатларининг заифлашишига эришиш ҳамда асоратлар пайдо бўлишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Яра касаллигида дудланган таомлар, қўй ва мол ёғи, ўткир масаллиқлар (хантал, ерқалампир, пиёз, сирка), шунингдек, шира ҳайдайдиган таомлар (гўшт ва балиқ шўрвалар, қовурма таомлар, спиртли ичимлик)дан сақланиш зарур. Овқатни эзиб, майин ҳолда суткасига 5-6 мартадан истеъмол қилиш лозим. Кунлик овқатланиш қуввати 2000 килокалорияни ташкил этиши керак. Аҳвол яхшиланиб қолганидан кейин беморга сутда пиширилган бўтқалар, майин гўшт ва балиқ қиймадан буғда пиширилган таомлар қўшилади. 4-5 ҳафтадан кейин оқ нон, ёғсиз гўшт ва балиқдан пиширилган таомлар, қатиқ, сметана, творог, бўтқалар истеъмол қилиб турилади. Яра битиб кетгандан кейин парҳез бирмунча очилади, лекин парҳез қоидаларига узоқ муддат, бир неча ой ва йилларгача амал қилиш керак.

Асоратлари

Ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик ёки берилган тавсияларга риоя қилмаслик оқибатида айрим асоратлар, яъни ичдан қон кетиши, яра тешилиши ва меъдадан қон кетиши, қон қусиш ёки ичнинг қорамойга ўхшаб қоп-қора бўлиб тушиши кузатилади. Қон кетганда одам камқон бўлиб қолиб, боши айланади, дармони қурийди, артериал босими пасайиб кетади, тахикардия (юрак тез уриши) пайдо бўлади. Асоратларнинг олдини олиш учун бемор йилда икки марта: куз ва баҳор ойида шифокор назоратидан ўтиб туриши зарур.

Бу касалликнинг олдини олиш учун меҳнат ва турмуш тарзини тўғри ташкил этиш, тўғри овқатланиш, чекиш ва ичкилик ичишга барҳам бериш, жисмоний тарбия билан шуғулланиб бориш зарур.

Сайёра МУЛЛАЕВА,

Саломатлик ва тиббий статистика институти  шифокори




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар