Аёл саломатлиги соғлом фарзанд кафолатидир. Бир аёлнинг соғлиғи учун ҳозирда нафақат ўша оила, балки маҳалла ҳам бирдек жавобгардир. Унинг юриш-туриши, қандай иш билан шуғулланиши, оилавий аҳволи, саломатлиги — ҳамма-ҳаммаси маҳалланинг ижтимоий ҳимояси марказида.
— Маҳалламиз ҳеч бир аёл саломатлигига бефарқ қарамайди, — дейди Тайлоқ тумани «Равот» МФЙ маслаҳатчиси Ўғилой Йўлдошева. — Сабаби, маҳалламиз аёллари тонгни спорт билан бошлайди. 2012 йилдан маҳалламизда спортчи аёллар гуруҳини ташкил қилдик. Аввалига бу кўпчиликка эриш туюлди, аммо самара бера бошлагандан кейин бошқалар ҳам қўшила бошлади. Бу хайрли ишни бошлаган йилимиз аёллар сони беш нафарни ташкил этарди. Ҳозир эса 70 нафарга етди. Майдонда аёллар йигирма дақиқа эрталабки гимнастика машқларини бажаришади. Сўнг енгил спорт машқларига ўтишади. Бундай гуруҳни ташкил этишнинг яна бир яхши томони маҳалламизда бешта кўча бўлса, ҳар биридан аёллар келишади. Аввал ўша кўчада қандай гаплар борлигини сўраб суриштираман. Кимнинг уйида тўй, кимникида аза ёки оилаларда уриш-жанжал йўқми — ҳаммасидан хабардор бўламан. Яна ҳам аниқроғи, шу бешта кўчадан ахборот йиғаман. Бу, албатта, самарали усул. Чунки ҳар бир оила маҳалла кўз остида бўлиши, ёрдам керак бўлганда кўмаклашиши, уриш-жанжалларнинг олдини олиши лозим.
— Бир неча йилдан бери маҳалламизда ташкил этилган аёллар спорт тўгарагига қатнашиб келаман, — дейди равотлик Шоира Муҳиддинова. — Айниқса, эрта тонгда тоза ҳавода бадантарбия қилиш жуда фойдали. Ортиқча вазндан азият чекмайсиз, танада қон айланиши яхшиланади, ҳолсизликдан қутуласиз. Ёз мавсумида маҳалла яқинида жойлашган 5-мактаб майдонида, қиш кунлари эса залда шуғулланамиз. Бунинг учун ҳамма шароит мавжуд. Ҳатто вилоятда гимнастрада мусобақаларида ҳам иштирок этиб келяпмиз. Ўтган йили маҳалла аёллари ўртасида вилоятда ўтказилган мусобақада иккинчи ўринга сазовор бўлдик.
Ҳақиқатан ҳам бугун маҳаллаларда шундай тўгараклар ташкил этилгани қувончли ҳол, албатта. Пировардида соғлом оилалар кўпаяверади. Бундан ташқари, мазкур маҳаллада хотин-қизлар ўз вақтида тиббий кўрикдан ҳам ўтиб туради. Маҳалла маслаҳатчисининг айтишича, охирги уч йилда Равот маҳалласида оналар ва болалар ўлими бирорта ҳам қайд қилинмаган. Бу, албатта, оилаларда соғлом турмуш тарзи шаклланганидан, репродуктив саломатликка эътибор қаратилишидан далолат беради.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА,
«Оила даврасида» мухбири
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔138
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил
Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг
🕔15:14, 23.07.2026
✔131
Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада аниқ белгилаб беради.
Батафсил
Умр моҳияти нимада?
🕔16:43, 04.06.2026
✔225
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
Батафсил