Халқ билан      Бош саҳифа

ҲУҚУҚБУЗАР ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЧЕМПИОНГА АЙЛАНДИ?

ёхуд оила ва маҳалланинг ёзилмаган қонунлари

ҲУҚУҚБУЗАР ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЧЕМПИОНГА АЙЛАНДИ?

Оила — икки хил олам кишисининг ўзаро иттифоқидан пайдо бўлган учинчи оламдир. Оила замирида тотувлик, иттифоқ деган тушунча мавжуд бўлса, олам гулистон. Акс ҳолда, турмуш издан чиқади. Нотинч оиладан нафақат эр-хотин, балки болалар ва яқин қариндошлар, ҳатто қўни-қўшни, маҳалла-кўй ҳам жабр кўради.

Президентимиз «Маънавият инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан бирга сингади», деб жуда яхши айтган. Ўзингиз тасаввур қилинг, нотинч оилада турли жанжалу тўполонлар, уришишлар остида ўсган фарзанднинг тарбияси, маънавий олами қандай озиқланади? Бундай муҳитдан соғлом авлодни кутиш мумкинми? Йўқ, албатта.

Ўзбек оиласининг ташқаридан сезилмайдиган ўзига хос ички қонун-қоидалари, ахлоқий, ўзбекона мезонлари бор. Иш тажрибам маҳаллада кечгани боис оила тинчлиги кўп жиҳатдан аёлларга боғлиқлиги, фарзанд тарбиясида атроф-теваракдагилар, маҳалладошлар, дўстларнинг таъсири борасида жуда кўп ҳаётий мисолларга дуч келганман. Ўзбек оиласида она бошлиқ қизлар ва келинлар рўзғор юмушларини бажаришади. Ўзбек оилаларида барвақт туриб дарвоза олди супурилади. Кимки ғафлат босиб ётса, ризқи қийилади, дейишади.

Оиладаги маънавият тақозосига кўра, уйда ҳамма одоб билан кийинади ва пардасиз сўзлар гапирилмайди. Ўзбек оиласига меҳмон келса, юксак одоб билан кутилади. Ўзига етмаса ҳам, биринчи навбатда, меҳмонга таом тортади. Бундай оилалар ҳақида маҳаллада «тартибли оила» «тарбия кўрган хонадон», деган таърифлар юради ва бундай оилалар ҳамиша бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатилади.

Бирники — мингга

Қишлоқдаги бир хонадонни биламан. Хонадон эгалари ўқимишли, элга танилган ҳурмат-эътиборли кишилар. Уларнинг икки ўғил, икки қизи ҳам олий маълумотли, халқ хизматида, турмуши ҳавас қилса арзирли. Қўшни хонадонлар ёшлари бу оила фарзандларига ҳавас қилади, келин ва қизлар уй тутиш, таом ва ширинликлар тайёрлашда улардан андоза олади. Уларнинг хонадонида, кўчасида ўсган гуллардан кўчат кўчириб экишади. Бу кўчадаги ҳар бир хонадон фарзанди ўқимишли бўлишга, олий маълумот олишга интилади. Шу кўчада тинчлик хотиржамлик, файз-барака, ободлик ҳукмрон. Бирор келин уйига аразлаб кетиб қолса, ҳалиги хонадон бекасидан яширишади ва у эшитиб қолмасин, деб муаммони тезда ҳал қилишга уринишади.

Бир муддат шу кўчадан мактабга ўтаётган болалар хонадонлар деворларига турли сўзлар ёзиб, бежашни одат қилиб олишди. Ҳалиги намунали хонадон бекаси бу ҳолатни бир кун ўрганди. Бу кўчадан ким ўтади,  бу ёзувлар муаллифи ким? Ўша қизлар кимлиги, кимнинг фарзанди экани маълум бўлди. Лекин аёл ўша қизларни эмас, уларнинг дугоналарини чақирди ва ёзувларни темир қоғоз билан ўчиртирди. Бу гап мактабга етиб борди. Эртаси куни мактабда катта мажлис бўлиб, кўча одоби, атроф-муҳит озодалиги ва тозалиги ҳақида кўпчилик ўз фикрини айтди. Ёзувни ўчирган қизлардан бири сўзга чиқиб, бу ишни ким қилган бўлмасин, барчанинг юзини ерга қаратганини афсус билан гапирди. Ўша-ўша, кўчада беъмани ёзувлар пайдо бўлмайди, гуллар беҳуда узилмайди, ўқувчилар катталарга салом беради, оғирини енгиллатишга уринади.

Демоқчиманки, мана бир оиланинг маҳаллага таъсири.

Яхшиликка йўналтирилгач

Ёшлар ёки вояга етмаганлар адашса, маҳалла-кўй, қўни-қўшни уни тўғри йўлга чақиради. Яқинда ўқитувчи танишим бир воқеани айтиб берди. 4-синф ўқувчиси болалик қилибми, билиб-билмай ҳуқуқбузарлик содир этиб, ички ишлар бўлими рўйхатига тушиб қолибди. Синф раҳбари бу ҳақда маҳалла идорасига билдирганда ҳамма оёққа турган. Ўқитувчи билан биргаликда маҳалла йиғини раиси, маҳалла маслаҳатчиси ота-она билан суҳбатлашишди. Бизнинг маҳалладан бундай хунук ишлар чиқмаган, чиқмаслиги керак, дейишди. Болани  ҳимоя қилишди, номига доғ тушишига йўл қўйишмади. Ота-онаси билан маслаҳатлашиб, унинг нималарга қизиқиши, дунёқарашини ўрганишди. Шундан сўнг ҳалиги ўқувчи спорт мактабига жалб қилинди. Спорт мураббийси унинг табиати, жисмоний жиҳатларини ҳисобга олиб, курашнинг юнон-рум турига йўналтирди. Энг қувончлиси, ўша бола ўтган йили халқаро мусобақада иштирок этиб, кураш бўйича олтин медални қўлга киритди. Ҳозир у  мактаб ва маҳалланинг фахри. Ўзи билан бўлиб ўтган нохуш воқеа ҳақида гапирганда эса «Барча болалар спорт билан шуғулланишлари керак, бекорчилик ҳар хил бемаза ишларга бошлар экан», — дейди афсусланиб.

Ҳа, бир болага етти қўшни ота-она, дея бежиз айтилмаган. Бу — фарзандларимиз доимо эл назарида, эл тарбиясида, деганидир. Биз учун оила, маҳалла, эл-юрт муқаддас. Бу халқимизнинг азалий бебаҳо маънавий туйғусидир.

Бахтиёр ЭЛЧИЕВ,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бошқаруви раиси




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔138

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

🕔15:14, 23.07.2026 ✔131

Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

Батафсил
Умр моҳияти  нимада?

Умр моҳияти нимада?

🕔16:43, 04.06.2026 ✔225

Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 138    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 131    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 225    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Халқ  дардига  ечим

    Халқ дардига ечим

    Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

    ✔ 261    🕔 15:37, 15.05.2026
  • Мирзачўлда  веломарафон

    Мирзачўлда веломарафон

    Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 306    🕔 17:57, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар