Кечиккан меҳмонларим
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
Батафсил«Қизим, сенинг исмингдан кейин менинг исмим келади. Бу исм билан одамларни қирқ йил кулдирдим. Лекин ўзим одамларнинг кулгисидан кўра кўпроқ йиғладим. Қизгинам, сен ҳаётда фақат санъат учун яшамагин!
Ярим кечаси катта залдан чиққанингда, атрофингни қуршаб олган мухлисларни унутишинг мумкин, лекин сени уйга олиб бориб қўядиган ҳайдовчидан унинг рафиқаси ҳақида сўрашни унутма. Агар аёли ҳомиладор ёки туғилажак фарзандига таглик сотиб олишга маблағи етарли бўлмаса, у ҳолда унинг чўнтагига пул солиб қўй. Гоҳ-гоҳида шаҳарни метро, автобус ёки пиёда сайр қилиб тур! Одамларга қара! Бева-бечораларга ва етим-есирларга назар сол! Ва ҳеч бўлмаганда ўзингга кунда бир марта шундай деб эслат: «Мен ҳам шуларга ўхшаган одамман!» Ҳа! Сен ҳам ўшаларнинг бирисан, қизим! Қолаверса, санъат инсонга қанот беришдан олдин, у уча олиши учун одатда, оёқларини синдиради. Агар кун келиб, ўзингни томошабинлардан кўра кераклироқ ҳис қила бошласанг, шу ондаёқ саҳнани тарк эт.
Энг муҳими, шуни унутмаки, Чарлининг оиласида беадаб сўзлар сўзлайдиган ёки ночор одамлар устидан куладиган қўпол одам ҳеч қачон бўлмайди...
Мен сени ҳеч қачон қашшоқлик нима эканини билишингни хоҳламайман! Ушбу мактуб билан бирга, сенга чек дафтар юборяпман, хоҳлаганингча сарфлайвер. Лекин икки франк сарфлаганингда, ўзингга-ўзинг учинчиси сеники эмаслигини эслатиб тур. Уни муҳтож бўлганларга харжлашинг шарт. Сен бундай одамларни осонлик билан топасан. Агар муҳтожларни осонлик билан топмоқчи бўлсанг, уларни ҳамма жойда учратишинг мумкин. Сен билан пул ҳақида гаплашаётганимнинг сабаби, у шундай маҳлиё қилувчи кучки, осонлик билан ўз домига тортиб кетади.
Биласанми, мен кўп вақтимни циркда ўтказдим, шу фурсат мобайнида мени бир туйғу сира тарк этмади — дорбоз ўйинидан қўрқув. Лекин мен сенга шуни айтишим зарурки, ҳаётда дорбознинг дордан йиқилишидан кўра, одамларнинг текис йўлда қоқилиши кўпроқ учрайдиган ҳодисадир.
Сени таклиф этишган тантанали кечаларда, эҳтимол, олмос учқуни каби порларсан. Ўша пайт сен учун хавфли дор бўлади ва йиқилишинг муқаррар.
Балки кунларнинг бирида бўй-басти келишган, хушбичим шаҳзода сени ўзига жалб қилар. Ўша онларда сен ҳали тажрибасиз дорбоз бўласан. Шундай пайтда қалбингни дуру гавҳарлар учун сотма. Вақти келганда сен ҳам севиласан, сени севиб қолган инсоннинг муҳаббати чин юракдан бўлади.
Мен онангга бу ҳақда ёзишини айтганман. У муҳаббатни мендан кўра кўпроқ тушунади ва яхшироқ тушунтириб бера олади...»
«Жажжи меҳмонларим, омонмисизлар?» деб салом бераман. Дилимда эса пичирлайман: «Шу маконни энди ҳеч қачон тарк этманг...»
БатафсилЁзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.
БатафсилМУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил